Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Отдел духовности и просветительства

Отдел духовности и просветительства

Начальник отдела «Духовность и просвещение» и по работе с талантливой молодежью

“Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Мирзамуминов Шавкатжон

Внутренний номер телефона: 158
Городской номер телефона: 232-14-60
Факс: (71) 232-14-60
Электронная почта: tayi-manaviyat@umail.uz
 
   Начальник отдела «Духовность и просвещение» и по работе с талантливой молодежью подчиняется проректору по вопросам духовности и просвещения по приказу Министерства высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан от 16 сентября 1996 года № 221. Отдел «Духовность и просвещение» и по работе с талантливой молодежью расположен на 1-м этаже здания института в 158 кабинете.
Основные задачи отдела:
- проведение культурных мероприятий;
- установление этического, эстетического, политического, юридического, художественного образования среди студентов;
- организация конференций, круглых столов и встреч на основе национальных традиций и ценностей;
- Содействие улучшению духовного и физического развития студентов;
- определение приоритетных направлений духовной, образовательной работы в институте, разработка и реализация необходимых нормативных документов;
- активное участие в развитии духовно-просветительной работы в сотрудничестве с городскими, районными отделениями Центра «Духовность и просвещение» и фондами, действующими в стране, общественными организациями.
Отдел организует, координирует и контролирует духовно-просветительскую работу в институте непосредственно с духовной и воспитательной работой.

Мехр - мурувват кўрсатишдан чарчаманг!


Ўзбек халқига хос ва мос фазилатларидан бири таълимни тарбия жараёни билан биргаликда олиб борган ҳолда меҳр-эътиборга муҳтожларҳамда кам таъминланган талабаларнинг қўллаб-қувватлаш ва уларга моддий ва маънавий ёрдам беришдан иборатдир.

Хозирги кунда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида тахсил олаётган ижтимоий ҳимояга мухтож чин етим талабалар 12 нафар, II-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар 7 нафар, III-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар 1 нафарни ташкил этади. Институт рахбарияти ва Жамоат ташкилотлари томонидан доимий равишда ижтимоий ҳимояга мухтож талабалар моддий ва маънавий қўллаб қувватланиб келинади.

Шунингдек, ўқишда юқори натижаларга эришилганлиги, намунали хулқи, жамоат ишларидаги фаоллиги учун Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг 4 нафар иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацисининг стипендияси ғолибларига айланишди ҳамда уларга институт ректори томонидан мул мукофоти ва махсус сертификат топширилди.

Институт рахбарияти нафақат кам таъминланган талабалар, балки шахримизда жойлашган Меҳрибонлик уйларига ҳам ташрифларни амалга оширишиб, меҳр-эътиборга муҳтож болажонлар холидан ҳам хабар олмоқдалар.

Жумладан, 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 2019 йил 1 июнь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоасининг Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган 30-сонли “Меҳрибонлик уйи” га ташрифлари ташкил этилди.



Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳарбий кафедра талабаларининг Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.


 Инсон ҳаётида хиёнат қилиб бўлмайдиган мутлақ дахлсиз тушунчалар бор: Ватан, она, ғурур, дўстлик, муҳаббат… Ҳарбий қасамёд эр йигит ҳаётида бир бора содир бўладиган ва умрбод барқарор қоладиган ниҳоятда муҳим ҳодиса экани билан характерланиб, мазкур саноқда фахр билан тилга олинади.

  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳарбий кафедраси талабаларининг ўқув йиғини режасига асосан жорий йилнинг 7 июль куни Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда институт профессор-ўқитувчилари, тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

   Маросимда сўзга чиққан институт ректори А.Рискулов ўз сўзида Ҳарбий қасамёд Ватани тинчлиги йўлида жонини беришга тайёр ҳар бир ўғлоннинг умр дастурул­амал бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кириш ҳам ифтихор, ҳам юксак масъулиятли эканлиги билан бирга, мамлакатимизнинг ҳарбий салоҳиятини ошириш, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз тинчлиги учун муносиб хизмат қилишда Ҳарбий қасамёд кўзгу бўлишига ишонч билдириб, миллий армиямиз сафига кирган ўғлонлар зиммасидаги масъулият, нақадар, улуғвор эканини эътироф этиб, самимий муборакбод этди. Уларга Ватан ҳимоясидек шарафли иш йўлида собитқадамлик тилади.


    Маросимда ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган қўл жанги, саф тайёргарлиги ва жанговар тайёргарликка доир кўргазмали чиқишлар, саҳналаштирилган жанговар машқлар намойиши йиғилганлар кўз ўнгида армиямиз куч-қудратининг юксак даражада эканини кўрсатиб берди.



30 июль-“ХАЛҚАРО ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ” муносабати билан “Одам савдоси-инсон эркинлигига таҳдид!” мавзусида тадбир ўтказилди 

    Одам савдосининг бутун инсониятга хавф солаётган глобал муаммо эканини бугун кўпчилик яхши билади. Унинг турлари, шакллари ва одамларни тузоққа туширишда ишлатиладиган усуллари ҳақида матбуотда бот-бот маълумот бериб келинаётганига қарамай, ушбу уюшган трансмиллий жиноят кўлами кундан-кунга кенгайиб, унинг домига тортилаётганлар сони кўпайиб бормоқда.

    Ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтида жорий йилнинг 30 июль куни институт профессор-ўқитувчи, ходимлари ўртасида “Одам савдоси-инсон эркинлигига таҳдид!” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.   

      Тадбирнинг асосий мақсади - 30 июль – Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан “Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” деб белгилангани муносабати билан мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини институт жамоасига, хотин-қизларга етказиш орқали жамиятимизда одам савдоси жиноятига қарши курашиш, мазкур жиноят жабрланувчиларини оз бўлсада камайтиришга эришиш, бу борада олиб борилаётган тарғибот ишларини жонлантиришдан иборат.

    Тадбир давомида сўзга чиққан институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Худайберганов одам савдосига қарши курашиш, бу борада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини алоҳида қайд этиб, одам савдоси муаммосининг долзарблиги, давлатимиз томонидан ушбу жиноятга қарши курашиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумотлар берди. Трансмиллий кўринишга эга бўлган одам савдосига қарши курашиш учун барча давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

   Тадбир давомида “Интиҳо ёхуд йўқликка қараб” видеофильм намойиш этилди. Тадбир якунига кўра, одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этишнинг қўшимча чораларини кўриш ҳамда одам савдосидан жабрланган фуқароларга ижтимоий-иқтисодий ёрдам бериш чораларини кучайтириш мақсадга мувофиқлиги, мазкур йўналишда, энг аввало ҳамкорликдаги фаолиятни янада кенгайтириш, асосийси одам савдосига имкон яратаётган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, уларни бартараф этишга доир ишларнинг самарадорлигини ошириб, одам савдоси асоратларидан жамиятга етказилиши мумкин бўлган салбий оқибатларни кескин камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги юзасидан таклифлар билдирилди.






скачать dle 12.0
Полезные ссылки