Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИР МАХКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИР МАХКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

04 iyul 2019, Payshanba
359
0


ПОСТАНОВЛЕНИЕ

КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

О ПРЕДОСТАВЛЕНИИ ЛЬГОТ ПРИ ПОСТУПЛЕНИИ В ВЫСШИЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ УЧРЕЖДЕНИЯ АКТИВНЫМ ЧЛЕНАМ СОЮЗА МОЛОДЕЖИ УЗБЕКИСТАНА

Текст акта приводится на узбекском языке.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи, табиий етакчилик қобилиятини намоён этган, ватанпарвар, юрт келажагига дахлдорликни ҳис қиладиган, меҳнатсевар ва бошқа инсоний фазилатлар эгаси бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар (кейинги ўринларда тавсияномалар деб аталади) бериш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда республика комиссияси деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

тавсияномалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорларга, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчиларига, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшларга берилади;

тавсияномаларга эга бўлган ёшлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинади;

тавсияномалар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бир нафардан (жами 14 нафар) ёшларига тақдим этилади;

танловларни тўғри ва адолатли ўтказишга тегишли туман (шаҳар), ҳудудий ҳамда республика комиссиялари масъулдир.

4. Республика комиссияси бир ой муддатда:

Республика комиссия ва унинг ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) комиссияларининг регламентини;

номзодларни баҳолаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 25-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қ. Қуранбаев зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Премьер-министр Республики Узбекистан А. АРИПОВ

г. Ташкент,

14 ноября 2017 г.,

№ 914

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

номзод — Ёшлар иттифоқи тизимидаги сардор, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчиси, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшлар;

тавсияномалар — республика комиссияси томонидан танловда ғолиб номзодларни олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжат;

танлов — номзодлар ўртасида уларнинг доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилиш бўйича тавсияномалар олиш учун туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичларида ўтказиладиган жараён;

республика комиссияси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия;

ҳудудий комиссия — ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия;

туман (шаҳар) комиссияси — ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия.

3. Номзодлар қуйидаги тоифалар бўйича тавсияномага эга бўлиши мумкин:

а) Ёшлар иттифоқининг сардорлари;

б) Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларидаги йўналиш етакчилари;

в) Ёшлар иттифоқи тизимида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшлар.

4. Тавсиянома фақат тақдим этилган йил учун амал қилади.

5. Тавсияномалар Ўзбекистон Республикасида жойлашган хорижий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.

6. Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссияларининг ишчи органи Ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ҳисобланади.

7. Номзодларга тавсияномалар бериш бўйича танлов ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схемага биноан ўтказилади.

8. Танловларни ўтказиш бўйича туман (шаҳар) ва ҳудудий комиссиялар фаолияти республика комиссияси томонидан мувофиқлаштирилади.

2-боб. Номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва танловлар ўтказиш тартиби

9. Номзодлар тавсияномага эга бўлиш учун қуйидаги уч босқичда саралаб олинади:

1-босқич — Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарларида туман (шаҳар) комиссияси томонидан амалга оширилади.

2-босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилади.

3-босқич — якуний босқич бўлиб, республика комиссияси томонидан амалга оширилади.

10. Номзод танловларда иштирок этиш учун ўз ҳудудидаги туман (шаҳар) комиссиясига ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) туман (шаҳар) комиссияси раиси номига ариза;

б) умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ҳамда баҳолар кўрсатилган илованинг нусхалари;

в) таълим муассасасидан битирувчи ўқувчи эканлиги тўғрисида маълумотнома (маълумотномада охирги икки йилда фанлардан олган баҳолари кўрсатилади);

г) 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;

д) паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;

е) 3.5 x 4.5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурат;

ё) меҳнат дафтарчасининг нусхаси (иш стажи мавжуд бўлса);

ж) Ёшлар иттифоқи тизимида эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (диплом, сертификат, фахрий ёрлиқ ва бошқа ҳужжатлар) нусхалари.

Номзодлардан мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

11. Ҳужжатлар ҳар йили 1 мартдан 25 мартгача туман (шаҳар) комиссияси томонидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатиб ўтилган рўйхат бўйича қабул қилинади.

Ариза берувчига ҳужжатлар қабул қилинган сана қўйилган тилхат топширилади.

Ариза мурожаатларни рўйхатга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади.

12. Туман (шаҳар) комиссияси ҳар йили 15 апрелгача номзодлар орасидан энг муносибларини танлаш учун республика комиссияси томонидан тасдиқланган баҳолаш тартибига мувофиқ танлов ўтказади.

Туман (шаҳар) комиссияси танлов якунларига кўра, ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳар бир тоифа бўйича биттадан — жами 3 нафар ғолиб номзод ҳужжатларини танлов якунлангандан сўнг икки кун ичида ҳудудий комиссияга юборади.

13. Ҳудудий комиссия ҳар йили 30 апрелгача тегишли туман (шаҳар) комиссиялари томонидан юборилган номзодлар орасидан энг муносибларини танлаш учун республика комиссияси томонидан тасдиқланган баҳолаш тартибига мувофиқ танлов ўтказади.

Ҳудудий комиссия танлов якуни бўйича ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳар бир тоифа бўйича биттадан — жами 3 нафар ғолиб номзод ҳужжатларини танлов якунлангандан сўнг икки кун ичида республика комиссиясига юборади.

14. Республика комиссияси ҳар йили 15 майгача ҳудудий комиссия томонидан тақдим этилган номзодлар орасидан энг муносибларини аниқлаш ва тавсиянома бериш учун танлов ўтказади.

15. Танловда номзоднинг Ёшлар иттифоқи тизимида эришган ютуқлари, тизим ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, унинг табиий етакчилик қобилияти ва фидойилигига алоҳида эътибор қаратилади.

16. Республика комиссияси танлов натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бир нафардан (жами 14 нафар) энг муносиб ёшлар рўйхатини тасдиқлайди ҳамда 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдимнома киритади.

17. Номзод комиссиялар қароридан норози бўлган тақдирда тегишлилиги бўйича юқори турувчи комиссияга танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Номзод томонидан берилган шикоят тегишли комиссия томонидан бир кун ичида кўриб чиқилиши лозим.

3-боб. Якунловчи қоидалар

18. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи ҳудудий комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, Комиссия раиси.

2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раислари, Комиссия раиси ўринбосари.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари — Хотин-қизлар қўмитаси раислари.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари.

6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси ва вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари.

8. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари.

9. Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари.

10. Тегишли ҳудуддаги педагогика йўналиши мавжуд бўлган олий таълим муассасаси ректори (1 нафар).

11. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раисларининг ўринбосарлари — «Камалак» болалар ташкилоти раислари.

Изоҳ. Комиссия таркибига комиссия раиси томонидан келишув асосида икки нафаргача ёшлар сиёсатини яхши тушунадиган мутахассислар киритилиши мумкин.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман (шаҳар) комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раиси.

2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси, Комиссия раиси ўринбосари.

3. Туман (шаҳар) ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари.

4. Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

5. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи.

6. Туман (шаҳар) маданият бўлими раҳбари.

7. Туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раисининг биринчи ўринбосари.

8. Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлими раҳбари.

9. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, «Камалак» болалар ташкилоти раиси.

Изоҳ. Комиссия таркибига комиссия раиси томонидан келишув асосида икки нафаргача ёшлар сиёсатини яхши тушунадиган мутахассислар киритилиши мумкин.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Номзодларга тавсиянома бериш бўйича танлов ўтказиш

СХЕМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи республика комиссияси

ТАРКИБИ

1.Қ.Қ. ҚуранбаевЎзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, Республика комиссияси раиси
2.Д.Ҳ. Набиеволий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
3.А.З. Саъдуллаевхалқ таълими вазирининг ўринбосари
4.О.А. Назарбековмаданият вазирининг биринчи ўринбосари
5.Ф.Х. РизаевЎрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари
6.М. ҚуроновРеспублика маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари
7.Г.М. МаруфоваЎзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари
8.А.Х. МирзажоновФуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари
9.М.М. ЗуфаровЎзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг ўринбосари, Республика «Камалак» болалар ташкилоти раиси

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарорига
3-ИЛОВА

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

23-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

«Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар»;

тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/914/0255-сон)


скачать dle 12.0
Полезные ссылки