Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » » ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

04 июль 2019, Четверг
267
0

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ОБ УТВЕРЖДЕНИИ ПОЛОЖЕНИЯ О ПОРЯДКЕ ВЫДАЧИ РЕКОМЕНДАЦИЙ (ПРЕДСТАВЛЕНИЯ) ДЛЯ ПОСТУПЛЕНИЯ ДЕТЕЙ СОТРУДНИКОВ ОРГАНОВ ВНУТРЕННИХ ДЕЛ НА УЧЕБУ В ГОСУДАРСТВЕННЫЕ ВЫСШИЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ УЧРЕЖДЕНИЯ И ВЫСШИЕ И СРЕДНИЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ УЧРЕЖДЕНИЯ МИНИСТЕРСТВА ОБОРОНЫ, МИНИСТЕРСТВА ВНУТРЕННИХ ДЕЛ, НАЦИОНАЛЬНОЙ ГВАРДИИ И ГОСУДАРСТВЕННОГО ТАМОЖЕННОГО КОМИТЕТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Текст акта приводится на узбекском языке.

1. Мазкур Низом ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг квота асосида давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом ички ишлар органларининг шаҳодатланган ходимлари, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларининг фарзандларига нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Низом ички ишлар органлари ходимларининг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган жароҳати туфайли ногиронлиги белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин васийликка олинган фарзандларига, шунингдек, ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг васийликка олинган фарзандларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ўқишга кириши учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг (кейинги ўринларда Вазир ўринбосари деб аталади) илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан қуйидагиларга берилади:

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ;

терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ.

4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тақдимнома Вазир ўринбосарининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан қуйидагиларга берилади:

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ;

терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ.

5. Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топишнинг тартиби ва аниқ мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

6. Тавсиянома (тақдимнома) (кейинги ўринларда тавсиянома деб аталади) бланклари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йили Ички ишлар вазирлиги учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.

7. Тавсиянома, мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ, схема бўйича ходимларнинг фарзандларига бир давлат олий таълим муассасасининг бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасасининг (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) кундузги ёки сиртқи таълим шаклига бир марта кириш учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг ҳарбий ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома берилган фарзандларига кейинчалик давлат ва ҳарбий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳам тавсиянома берилиши мумкин.

Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган талаба (курсант) ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан ўз хоҳиши билан ўқишдан кетганда), уларга тавсиянома қайтадан берилмайди.

2-боб. Тавсиянома бериш тартиби

8. Тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун Вазир ўринбосари раислигида комиссия тузилади.

Камида беш нафар раҳбар ходимлар ва ваколатли мутахассислардан иборат бўлган комиссия Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.

9. Ҳар йили март ойида комиссия томонидан қуйидагилар кўриб чиқилади:

ходимлар фарзандларига таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар деб аталади) бошлиқларининг тавсиялари;

терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатлари.

10. Таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) амалдаги ходимлар бўйича:

таркибий ва ҳудудий бўлинма бошлиғининг тавсияси;

маълумотнома-объективка;

автобиографик маълумотлар;

хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;

ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти нусхаси;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

б) терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар бўйича:

ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти нусхаси;

ходим фарзандининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.

Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

11. Ҳужжатлар комиссияга кўриб чиқиш учун ҳар йили 15 мартгача тақдим этилади.

12. Комиссия таркибий ва ҳудудий бўлинмалар тақдим этган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелгача кўриб чиқади.

Вазир ўринбосари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ходимларга, улар хизмат қилаётган ички ишлар органидан қатъи назар, тавсиянома бериш учун илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга.

Комиссия йиғилиши якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия раисининг имзоси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланади.

13. Тавсиянома олганларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсиянома бериш тўғрисидаги буйруғи тасдиқлангандан сўнг ички ишлар органлари ходимлари терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган тақдирда, уларнинг фарзандларига жорий қабул йилининг 1 июлига қадар тавсиянома берилиши мумкин.

14. Комиссия ҳужжатларни ўрганиш мобайнида ходимнинг ҳалок бўлганлиги ёки олган тан жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган деб топилган ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган деб топилмаган тақдирда, тавсиянома беришни рад этади.

15. Таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган тавсияномаларнинг ягона ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси томонидан юритилади.

16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига мазкур Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини ҳар йили 1 майгача мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда юборади.


Премьер-министр Республики Узбекистан А. АРИПОВ

г. Ташкент,

6 мая 2019 г.,

№ 375


скачать dle 12.0
Полезные ссылки