Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Социальная защита

Социальная защита

14 aprel 2019, Yakshanba
692
0

Мехр - мурувват кўрсатишдан чарчаманг!


     Ўзбек халқига хос ва мос фазилатларидан бири таълимни тарбия жараёни билан биргаликда олиб борган ҳолда меҳр-эътиборга муҳтожларҳамда кам таъминланган талабаларнинг қўллаб-қувватлаш ва уларга моддий ва маънавий ёрдам беришдан иборатдир.

    Хозирги кунда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида тахсил олаётган ижтимоий ҳимояга мухтож чин етим талабалар 12 нафар, II-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар 7 нафар, III-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар 1 нафарни ташкил этади. Институт рахбарияти ва Жамоат ташкилотлари томонидан доимий равишда ижтимоий ҳимояга мухтож талабалар моддий ва маънавий қўллаб қувватланиб келинади.

    Шунингдек, ўқишда юқори натижаларга эришилганлиги, намунали хулқи, жамоат ишларидаги фаоллиги учун Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг 4 нафар иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацисининг стипендияси ғолибларига айланишди ҳамда уларга институт ректори томонидан мул мукофоти ва махсус сертификат топширилди.

    Институт рахбарияти нафақат кам таъминланган талабалар, балки шахримизда жойлашган Меҳрибонлик уйларига ҳам ташрифларни амалга оширишиб, меҳр-эътиборга муҳтож болажонлар холидан ҳам хабар олмоқдалар.

   Жумладан, 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 2019 йил 1 июнь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоасининг Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган 30-сонли “Меҳрибонлик уйи” га ташрифлари ташкил этилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки