Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39

Маркетинг

14 апрель 2019, Воскресенье
553
0

БУЮРТМАЛАР ПОРТФЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, БИТИРУВЧИЛАРНИ ИШГА ТАҚСИМЛАШ ВА МОНИТОРИНГ БЎЛИМИ



БУЮРТМАЛАР ПОРТФЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, БИТИРУВЧИЛАРНИ ИШГА ТАҚСИМЛАШ ВА МОНИТОРИНГ
БЎЛИМИ БОШЛИҒИ

Қодиров Туйғун Узоқович

Иқтисод фанлари номзоди, доцент

Ички телефон рақами: 2-08

Шаҳар телефон рақами: 71 232-14-98

Email: tu_kadirob@bk.ru


Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 1998 йил 28 январдаги “Таълим хизматлари кўрсатиш бозорини шакллантиришни ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 48-сонли қарори асосида ташкил этилганган.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • таълим хизматлари бозорида институтнинг фаолият стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш орқали бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларни ишга тақсимлаш жараёнини истеъмолчилар (иш берувчилар) буюртмаларига мувофиқ таъминлаш;

    битирувчиларни буюртмачилар томонидан бўлғуси мутахассисларга қўйиладиган талабларни бажаришга йўналтириш ҳамда бу жараёнга раҳбарлик қилиш;

    реклама ва ахборот маълумотларини шакллантириш ва тарғиб этиш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва бандлик мониторингини юритиш ҳамда таълим хизматларини ўз вақтида кўрсатиш;

    таълим хизматлари кўрсатиш бўйича шартномалар тузишни ташкил этиш, назортга олиш ва бошқалардан иборат.

Бугунги кунга қадар институтда тайёрланган 45 мингдан ортиқ олий малакали кадрлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, иқтисодиётнинг барча тармоқларига оид корхона ва ташкилотлар ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-таълим муассасаларида меҳнат фаолиятларини олиб бормоқдалар.

Бўлим томонидан асосий кадрлар истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, “Тошшахартрансхизмат” АЖ, транспорт-логистика марказлари, Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, “Махсустранс” давлат унитар корхонаси, ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари ҳамда бошқа давлат ва хусусий корхоналар билан кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида доимий ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки