Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » » Миралимов Мирзахид Хамитовичнинг фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Миралимов Мирзахид Хамитовичнинг фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

06 март 2019, Среда
116
0

Миралимов Мирзахид Хамитовичнинг

фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Транспорт ва метрополитен тоннеллари қопламаларининг конструкциявий ечимларини, ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш»,05.09.02 – «Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар» ихтисослиги (техника фанлари).


Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:(№ В2019.1.DSc/Т98)


Илмий раҳбар:Ишанходжаев Абдурахман Асимович, техника фанлари доктори, профессор.


Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.


ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.


Расмий оппонентлар: Сафаров Исмаил Ибрагимович физика-математика фанлари доктори, профессор, Мамажанов Рахимжан Курбанович техника фанлари доктори, профессор, Ходжаев Аббосхон Агзамович техника фанлари доктори, профессор.


Етакчи ташкилот:Наманган муҳандислик-қурилиш институти.


Диссертация йўналиши:Назарий ва амалий аҳамиятга молик.


II.Тадқиқотнинг мақсади:транспорт ва метрополитен тоннеллари қопламалари конструкциявий ечимларини ҳамда уларни статик, квазистатик ва динамик (сейсмик) таъсирларга нисбатан ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

транспорт ва метрополитен тоннеллари қопламаларининг юқори сейсмик ҳудудларга мўлжалланган зилзилабардош конструкциявий ечимлари такомиллаштирилган ва уларни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;

илк бор статик ва квазистатик таъсирлар остида ихтиёрий кўринишдаги тоннел конструкцияларининг грунт билан ўзаро муносабатидаги деформацияланишини кенг миқёсда тасвирлаш учун ёпиқ тенгламалар тизими, чизиқли ва ночизиқли ҳисоблаш дискрет модели ишлаб чиқилган;

тоннел иншоотларини ташқи юклар таъсири остида мустаҳкамлигини текшириш усули грунт массивидаги бошланғич кучланишларнинг ўзгаришини ҳисобга олиш эвазига такомиллаштирилган;

динамик масаланинг дискрет моделини тасвирловчи оддий заиф-сингулярли интеграл-дифференциал тенгламалар тизимини ечиш учун -Вильсон усули ва Ф. Б. Бадаловнинг интеграл ва интеграл-дифференциал тенгламалар заиф-сингуляр хусусиятларини ажратувчи сонли усулининг бирга қўшилиши асосида янги ҳисоблаш алгоритми яратилган;

турли юкланиш остида тоннел конструкциялари ишлашини сонли-ҳисобий тадқиқ қилиш жараёнини автоматлаштириш учун замонавий шахсий электрон ҳисоблаш машиналарига мўлжалланган тоннел қопламаларининг диалогли ҳисоблаш тизими ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Транспорт ва метрополитен тоннеллари қопламаларининг конструкциявий ечимларини, ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

транспорт ва метрополитен тоннеллари қопламаларининг юқори сейсмик ҳудудларга мўлжалланган зилзилабардош такомиллаштирилган конструкциявий ечимлари ва уларни ҳисоблаш усуллари Тошкент метрополитени тоннелларини лойиҳалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 2 майдаги 03/2125-1602-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган антисейсмик бирикмалар ҳисобига тоннел қопламаларининг зилзилабардошлигини ошириш, материал ва меҳнат сарфларини камайтириш имкони яратилган;

статик ва квазистатик таъсирлар остида ихтиёрий кўринишдаги тоннел конструкцияларининг грунт билан ўзаро муносабатидаги деформацияланишини кенг миқёсда тасвирлаш учун ёпиқ тенгламалар тизими, чизиқли ва ночизиқли ҳисоблаш дискрет модели Тошкент метрополитени станцияларининг гумбазсимон конструкцияларини лойиҳашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 2 майдаги 03/2125-1602-сон маълумотномаси). Натижада тоннел қопламаларини статик ва квазистатик таъсирлар остида ҳисоблаш ва олинган натижаларни таҳлил қилиш имкони яратилган;

тоннел иншоотларини ташқи юклар таъсири остида ва грунт массивидаги бошланғич кучланишларнинг ўзгаришини ҳисобга олган мустаҳкамлигини текширишнинг такомиллаштирилган усули электрификациялаштирилган “Ангрен-Поп” темир йўли участкасидаги тоннел иншоотларини лойиҳалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 2 майдаги 03/2125-1602-сон маълумотномаси). Натижада “қоплама-грунт массиви” тизимида тоннел ўймасининг чегаравий ҳолатларини ва қопламанинг мустаҳкамлигини аниқлашга эришилган;

динамик масаланинг дискрет моделини тасвирловчи оддий заиф-сингулярли интеграл-дифференциал тенгламалар тизимини ечиш учун -Вильсон усули ва Ф. Б. Бадаловнинг интеграл ва интеграл-дифференциал тенгламалар заиф-сингуляр хусусиятларини ажратувчи сонли усулининг бирга қўшилиши асосида янги ҳисоблаш алгоритми Тошкент метрополитенининг бир секцияли қопламаларини лойиҳалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 2 майдаги 03/2125-1602-сон маълумотномаси). Натижада тоннел қопламаларини динамик ва сейсмик таъсирларда грунт қатламини инобатга олиб ҳисоблаш имкони яратилган;

турли юкланиш остида тоннел конструкциялари ишлашини сонли-ҳисобий тадқиқ қилиш жараёнини автоматлаштириш учун замонавий шахсий электрон ҳисоблаш машиналарига мўлжалланган тоннел қопламаларининг диалогли ҳисоблаш тизими “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли участкасининг “Қамчиқ” ва “Резак” довонидаги автомобиль йўли тоннелларини лойиҳалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 2 майдаги 03/2125-1602-сон маълумотномаси). Натижада автойўл тоннеллари ўймалари атрофида максимал 3,0 метргача чуқурликдаги бузилиш зоналари аниқланган ва уларни бартараф этиш орқали қопламанинг мустаҳкамлигини таъминлашга эришилган.


Илмий Кенгаш раисиА.А. Рискулов


Илмий Кенгаш

илмий котибиХ.М. Мамарахимов


Илмий маслахатчиА.А. Ишанходжаев


ТалабгорМ.Х. Миралимов





скачать dle 12.0
Полезные ссылки