Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » » Джаббаров Саидбурхон Тулагановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Джаббаров Саидбурхон Тулагановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

05 март 2019, Вторник
311
0

Джаббаров Саидбурхон Тулагановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Ўзбекистон Республикасининг мавжуд темир йўлларида тезюрар йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш методологияси»,05.09.02 – «Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар» ихтисослиги (техника фанлари бўйича).


Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:(B2019.1.DSc/T129)

Илмий маслаҳатчи:Мирахмедов Махамаджан Мирахмедович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентлар:

Хожметов Гайбназар Хадиевич техника фанлари доктори, профессор,Садиков Ибрагим Салихович техника фанлари доктори, профессор, Исмагулова Саракуль техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:“Ўзоғирсаноатлойиҳа” акциядорлик жамияти.

Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.


II.Тадқиқотнинг мақсади:йўловчи ва юк поездларининг аралаш ҳаракатланиши мавжуд бўлган темир йўл бўлмаларида тезюрар ва юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.


III. Тадқиқотнинг илмий янгилигиқуйидагилардан иборат:

ҳаракат тезлиги чегараланган жойларда поездларнинг тезланиш ва секинлашиш йўли узунлигини инобатга олган ҳолда гуруҳлаш усули ишлаб чиқилган;

моддий ресурсларни чегараланганлигини инобатга олиб, мавжуд темир йўл инфратузилмасини таъмирлаш (модернизация) ишларини бажаришни босқичма – босқичлигини (ёки рационал кетма-кетлигини) белгилаш усули такомиллаштирилган;

ҳаракатланаётган юқори тезликдаги поездни осесиметрик жисм сифатида моделлаштириб атрофида ҳаво оқимини тақсимланиш характери ва тезлиги аниқланган;

мавжуд темир йўл инфратузилмаси доимий иншоот ва қурилмаларининг ҳолати, қурилиш-технологик параметрларини инобатга олиб, юқори тезликдаги поезднинг рухсат этилган максимал тезлигини белгилаш усули ишлаб чиқилган;

юқори тезликдаги поездларнинг хавфсиз ҳаракатини миллий стандарт талабларига мос ҳолда ҳаракатланаётган поезд яқинида одамларни минимал-хавфсиз туриш масофасини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;

мавжуд бир изли темир йўлларда йўловчи поездлар тезлиги ва юк ташиш (ёки поездлар ўтказиш) имкониятини комплекс ошириш усули ишлаб чиқилган;

юқори тезликдаги йўловчи поездлар ва юк поездларининг аралаш ҳаракати мавжуд бир изли юқори тезликдаги темир йўлларда юк ташиш имконияти танқислигини қоплаш чора-тадбирларини қабул қилиш алгоритми ишлаб чиқилган.


IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Мавжуд темир йўлларда йўловчи поездларнинг тезюрар ҳаракатини ташкил этиш методологиясини ишлаб чиқишда олинган илмий ва амалий натижалар асосида:

мавжуд темир йўл инфратузилмаси доимий иншоот ва қурилмаларининг ҳолати, қурилиш-технологик параметрларини инобатга олиб юқори тезликдаги поезднинг рухсат этилган максимал тезлигини белгилаш услуби «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг мавжуд Тошкент-Самарқанд, Самарқанд-Қарши, Самарқанд-Навоий-Бухоро, Қарши-Китоб темир йўл бўлакларида юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш учун капитал таъмирлашни, жумладан, Янгиер-Даштобод янги ихтисослашган юқори тезликли темир йўл бўлагини қуришни лойиҳалаш жараёнида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли “Капитал қурилиш дирекцияси” томонидан йўл инфратузилмасининг қурилиш-технологик параметрларини белгилашда жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 27 июндаги НЗ-1/3898-18-сон маълумотномаси). Натижада юқори тезликдаги “Афросиёб” поездларининг мунтазам равон ҳаракати таъминланди, йўловчиларнинг ҳаракатланиш вақтини, оддий тоифадаги йўловчи поезддаги ҳаракатига нисбатан юқорида қайд этилган йўналишларда 1-2,5 соатгача қисқартириш кўринишидаги ижтимоий самарага эришилган;

поездларни тезланиш ва секинлашиш йўли узунлигини инобатга олган ҳолда ҳаракат тезлиги чегараланган жойларни гуруҳлаш усули юқори тезликдаги “Афросиёб” йўловчи электропоездлари ҳаракатини ташкил этиш учун Тошкент-Самарқанд, Самарқанд-Навоий-Бухоро, Қарши-Китоб мавжуд темир йўл бўлакларини қайта қуришни лойиҳалаш жараёнида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли “Капитал қурилиш дирекцияси” ва “Тоштемирйўллойиҳа” акциядорлик жамияти томонидан йўл инфратузилмаси объектларини таъмирлаш ишлари ҳажмини аниқлашда жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 27 июндаги НЗ-1/3898-18-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент-Самарқанд, Самарқанд-Навоий-Бухоро, Қарши-Китоб мавжуд темир йўл бўлаклари тархини қайта лойиҳалашда эгриликларнинг оптимал радиуслари белгиланган ва қайта қуришда самарасиз таъмирлаш ишларини бажарилишига йўл қўйилмаган;

моддий ресурсларни чегараланганлигини инобатга олиб мавжуд темир йўл инфратузилмасини таъмирлаш (модернизация) ишларини бажаришни босқичма-босқичлигини (ёки рационал кетма-кетлигини) белгилашни такомиллаштирилган усули Тошкент-Самарқанд мавжуд темир йўл бўлинмасининг инфратузилмаси объектларини қайта қуриш жараёнида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли “Капитал қурилиш дирекцияси” томонидан йўл инфратузилмаси объектларини таъмирлаш ишларини бажариш кетма-кетлигини белгилашда жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 27 июндаги НЗ-1/3898-18-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент-Самарқанд темир йўл бўлагида моддий ресурсларни чегараланганлигини инобатга олиб, тезюрар йўловчи поездлар тезлигини уч босқичда оширишга эришилган;

мавжуд бир изли темир йўлларда йўловчи поездлар тезлиги ва юк ташиш (ёки поездлар ўтказиш) имкониятини комплекс ошириш усули Тошкент-Самарқанд мавжуд темир йўл бўлаги инфратузилмаси объектларини қайта қуриш жараёнида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли “Капитал қурилиш дирекцияси” томонидан йўл инфратузилмаси объектларини модернизация қилишда жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 27 июндаги НЗ-1/3898-18-сон маълумотномаси). Натижада турли тоифадаги поездларнинг интенсив ҳаракати мавжуд бўлган Тошкент-Самарқанд тезюрар темир йўл бўлагида юк ташиш имкониятининг мамлакатимиз иқтисодиёти эхтиёжларни қондириши таъминланган.



Илмий Кенгаш раисиА.А. Рискулов


Илмий Кенгаш

илмий котибиХ.М. Мамарахимов



Илмий маслахатчиМ.М. Мирахмедов



ТалабгорС.Т. Джаббаров





скачать dle 12.0
Полезные ссылки