Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » » Карпушкин Сергей Игоревич Фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

Карпушкин Сергей Игоревич Фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

19 yanvar 2019, Shanba
234
0

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):Дизел двигателли автомобиллар эксплуатацион кўрсаткичларини ёқилғи хусусиятларини депрессор қўшилма ёрдамида яхшилаш орқали ошириш,05.08.06 – Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари бўйича).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот:Талабгор Карпушкин Сергей Игоревич «Инглиз тили» фанидан 28.02.2017 йил (56 балл), 05.08.06 – «Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш» ихтисослиги бўйича 07.03.2018 йил (87 балл), «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» фанидан – 05.03.2016 йил (56 балл), малакавий имтиҳонлар топширган.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2018.4.PhD/Т198

Илмий рахбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:Рисқулов Алимжан Ахмаджанович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:

Шарипов Конгратбай Авезимбетович техника фанлари доктори, профессор
Мусаджанов Махамаджон Зокиржонович,техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи:Тошкент темир йўллари муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши:Техника йўналиши.Назарий ва амалий аҳамиятга молик.


II.Тадқиқотнинг мақсадитабиий газга ўтказилган ғилдиракли дизель машиналарини эксплуатацион кўсаткичларини оширишдан иборат.


III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилигиқуйидагилардан иборат:

полиэтилентерефталат асосида карбоксилли ёғли кислоталар билан модификацияланган, янги депроссор қўшилма олиш усули ишлаб чиқилган;

депрессор қўшилмани паст ҳарорат хусусиятли дизель ёқилғиси тавсифлари параметрларига таъсири механизми асосланган ва дизель ёқилғисининг физик-кимёвий ва эксплуатацион хусусиятларининг оптимал параметрларини таъминлаш учун концентрацион оралиқ аниқланган;

ёзги дизель ёқилғисида депрессор қўшилмани киритиш ҳароратининг таъсири, ёқилғида намлик мавжудлиги, шунингдек, ёқилғининг углеводород таркибини қўшилма самарадорлигига таъсири аниқланган;

ёзги дизель ёқилғидаги қўшилмани автотранспорт ва йўл техникасининг эксплуатацион кўрсаткичларига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Дизель автомобиллари ва йўл қуриш техникалари эксплуатацияси учун импорт ўрнини босувчи юқори молекуляр бирикмали депрессор қўшилма ишлаб чиқариш бўйича олинган натижалар асосида:

«Депрессор қўшимчаларни олиш усули»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (IAP 0515, 2015 й.). Ишлаб чиқилган усул Ўзбекистон шароитида атроф-муҳитнинг энг паст ҳаво ҳароратида ҳам ёзги дизелли ёнилғсини қовушқоқлигини ошиб кетмаслиги имконини берган;

ёзги дизель ёнилғисининг музлаш ҳароратини пасайтириш мақсадида полиэтилентерефталат асосида карбоксилли ёғли кислоталар билан модификацияланган, депрессор қўшилма «Махсусюктранс» унитар корхонасининг (УК) дизелли транспорт воситаларини эксплуатация қилиш жараёнларига жорий қилинган ҳамда ёзги дизель ёқилғисига қўшиладиган депрессор қўшилма Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг юк автомобиллари, самосваллар, автокран ва фронтал юклагичларида қўллаш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 01-242-сон ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг 2018 йил 21 ноябрдаги 30/10-22019-сон маълумотномалари). Натижада ёзги дизель ёқилғисининг таркибига 0,1-0,2 концентрацияли қўшилма қўшилганда музлаш ҳароратини минус 12оС дан минус 29оС гача пасайтириш ва қишки мавсум даврида табиий шароитда ёзги ёқилғидаги иш қобилияти ошириш ҳамда 0оС дан минус 10оС ҳарорат оралиғида қўшилмани қўллаш ёқилғини қовушқоқлик хусусияти яхшилаш ҳисобига ёзги ёқилғини 6–7% га тежаш имконини берган;

ишлаб чиқилган «Тажриба-саноат қурилмаларида депрессор қўшилмали қишки дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш учун муваққат технологик регламентлар»га асосан автохўжалик автоматик ёқилғи қуйиш ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 01-242-сон ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг 2018 йил 21 ноябрдаги 30/10-22019-сон маълумотномалари). Натижада ёзги дизель ёқилғисининг қиш мавсумида қовушқоқлигини сақлаб қолиш орқали автомобилларга хизмат кўрсатиш имконини берган.


Илмий Кенгаш раисиА.А. Рискулов


Илмий Кенгаш

илмий котибиХ.М. Мамарахимов


Илмий раҳбарБ.И.Базаров


ТалабгорА.Х.Васидов


скачать dle 12.0
Полезные ссылки