Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Талабалар ўртасидаги “Универсиада” спорт ўйинлари бошланмоқда

Талабалар ўртасидаги “Универсиада” спорт ўйинлари бошланмоқда

21 январь 2020, Вторник
197
0

Жорий йилнинг 23 январдан бошлаб, юртимиз талабалари ўртасида спортнинг 12 та тури бўйича ўтказиб келинадиган “Универсиада” спорт ўйинларининг финал босқичига старт берилади.

Хусусан, 23–26 январь кунлари Навоий шаҳри мезбонлигида ўтказиладиган шахмат ва шашка баҳсларида 100 нафарга яқин талаба-ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Қайд этиш лозим, 2000 йилдан буён ташкиллаштириб келинаётган мазкур спорт мусобақалари бу йилдан бошлаб, янги шаклга ўтказилди. Яъни жорий йилдан эътиборан “Универсиада” спорт ўйинлари Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, 4 июнга қадар давом этади.

Ўтказиладиганбеллашувларда 1 500 нафардан ортиқ талаба қатнашади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналиhttps://t.me/eduuz

скачать dle 12.0
Полезные ссылки