Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Абдураззоков Умидулла Абдураззоковичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдураззоков Умидулла Абдураззоковичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

18 декабрь 2019, Среда
209
0

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юк автомобилининг эксплуатация шароитида энергетик самарадорлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T483.

Илмий раҳбар: Мухитдинов Акмал Анварович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентлар: Базаров Бахтияр Имамович, техника фанлари доктори, профессор, Бабоев Алижон Мадаминович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.


II. Тадқиқотнинг мақсади: эксплуатация шароитида юкланганликни ҳисобга олган ҳолда юк автомобилининг энергетик самарадорлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш.


III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

двигатель буровчи моментининг ёнилғи сарфига боғлиқлиги регрессион таҳлил усули ёрдамида аниқланган;

эксплуатация шароитида юк автомобилининг энергетик самарадорлигини баҳолаш мезони ишлаб чиқилган;

эксплуатация шароитида юк автомобилининг, юкланганликни ҳисобга олган ҳолда, энергетик самарадорлигини баҳолаш усули такомиллаштирилган;

юк автомобилларининг ҳаракат цикли ва белгиланган ҳаракат шароитида энергетик самарадорлигини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган.


IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юк автомобилининг эксплуатация шароитида энергетик самарадорлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:

шаҳар ва магистраль ҳаракат циклларида автомобилларнинг ёнилғи сарфини аниқлаш компьютер дастури Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида жорий этилган (ЎзР Транспорт вазирлигининг 2019 йил 5 ноябрдаги 7/5053-7120-сон маълумотномаси). Натижада, юк автомобиллари ёнилғи сарфининг базис ва эксплуатацион меъёрларини компьютер дастурида аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш, энергетик самарадорлигини баҳолаш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларни янгилаш имконини берган;

эксплуатация шароитида юк автомобилининг юкланганлигини ҳисобга олган ҳолда энергетик самарадорлигини баҳолаш усули Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида жорий этилган (ЎзР Транспорт вазирлигининг 2019 йил 5 ноябрдаги 7/5053-7120-сон маълумотномаси). Натижада, реал эксплуатация шароитида юк автомобиллари транспорт ишини ҳисобий ва амалий аниқлаш имконини берган. Автомобилларнинг синов жараёнларида меҳнат унумдорлигини 6–9 мартага ошириш ёнилғи сарфини 2–4 мартага камайтириш имконини берган;

автомобилнинг ёнилғи-тежамкорлик ва тортиш-тезлик хусусиятлари кўрсаткичларини синов усули орқали аниқлашда ҳаракат цикли кўрсаткичларини таъминлаш тизимлари “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан жорий этилган (“Ўзавтосаноат” АЖ нинг 2019 йил 8 ноябрдаги 15/03-25-2556-сон маълумотномаси). Натижада, синов полигони шароитида автомобиль ҳаракатининг меъёрий ҳаракат цикли кўрсаткичларига мослигини таъминлаш, белгиланган ҳаракат режимида автомобилнинг ёнилғи сарфини аниқлаш, ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг конструкция кўрсаткичларини танлаш, уларнинг энергетик самарадорлигини аниқлаш имконини берган.




Илмий кенгаш раиси         А.А.Рискулов


Илмий кенгаш

илмий котиби                   Р.А. Абдурахманов


Илмий раҳбар                   А.А. Мухитдинов


Талабгор                           У.А. Абдураззоков

скачать dle 12.0
Полезные ссылки