Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Астанов Бекзод Жангибоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Астанов Бекзод Жангибоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

18 dekabr 2019, Chorshanba
210
0

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори энергияли универсал-чопиқ тракторларининг гидравлик осма тизими параметрларини асослаш», 05.08.06-Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2019.3.PhD/T477

Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шермухамедов Абдулазиз Адилхакович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:

Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор.

Мамасов Шавкат Алиқулович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: истиқболли юқори энергияли универсал-чопиқ тракторларининг гидравлик осма тизими иш жараёнининг комплекс ҳисоб услубини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

истиқболли юқори энергияли универсал-чопиқ тракторларининг оғир юк кўтаришга мўлжалланган гидравлик осма тизимининг осма механизми кинематик схемаси асосланган ва осма механизм звеноларининг аналитик боғланишлари аниқланган;

истиқболли юқори энергияли универсал-чопиқ трактори гидравлик осма тизимининг юкланиши, осма механизми ва гидравлик юритмаси иш жараёнини ҳисобга олиш имконини берадиган математик модел такомил-лаштирилган;

янги лойиҳаланган юқори энергияли универсал-чопиқ тракторларининг гидравлик осма тизими иш жараёнини комплекс ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган ва параметрлари асосланган;

гидравлик осма тизимга қўйилган оғирлик кучини гидроцилиндр штокидаги қаршилик кучига келтириш коэффициенти аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Юқори энергияли универсал-чопиқ тракторлари гидравлик осма тизими параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:

гидравлик осма тизимга қўйилган оғирлик кучини гидроцилиндр штокидаги қаршилик кучига келтириш коэффициенти ва осма механизм звеноларининг шарнирли бирикмаларидаги кучланиш ва қаршилик моментларини аниқлаш услуби “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖга жорийэтилган(“o'ZAGRO-TEXSANOATXOLDING” АЖнинг 2019 йил 30 сентябрдаги УС-19-08/1676-сон маълумотномаси). Натижада турли юкламаларга мос кўтарувчи кучларни аниқлаш орқали, гидравлик юритмалар параметрларинитанлаш имконияти яратилган;

илмий асосланган гидравлик осма тизимининг осма механизми кинематик схемаси ва осма механизм звеноларининг аналитик боғланишлари “Трактор” МКБ УКга ва “Тошкент қишлоқ хўжалик техникалари заводи” АЖга жорий этилган (“O'ZAGROTEXSANOATXOLDING” АЖнинг 2019 йил 30 сентябрдаги УС-19-08/1676-сон маълумотномаси). Натижада осма механизм учун такомиллаштирилган кинематик схемаси ва кинематик параметрлари асосида унинг конструкцияси ишлаб чиқилган;

гидравлик осма тизим иш жараёнини комплекс ҳисоблаш услуби “Трактор” МКБ УКга жорийэтилган (“O'ZAGROTEXSANOATXOLDING” АЖнинг 2019 йил 30 сентябрдаги УС-19-08/1676-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳалаш-конструкторлик ишлари, тажриба ва саноат нусхала-рини ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини 28% га оширишга эришилган;

юқори энергияли универсал-чопиқ тракторлари гидравлик осма тизиминингасосланган параметрлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 3 тасаноат намунасига («Трактор», №SAP 01247; «Трактор», №SAP 01384; «Трактор», №SAP 01385) ва 1 та фойдали моделга(«Гидротақсимлагичнинг ўтказиш клапани» №FAP 01060) патентлар олинган. Натижада ишлаб чиқилган юқори энергияли универсал-чопиқ тракторидан фойдаланиш орқали иш унумдорлигини 50% гачаошириш имконияти яратилган ва йиллик кутилаётган иқтисодий самара 43,4 млн. сўмни ташкил этган.



Илмий кенгаш раиси                     А.А.Рискулов


Илмий кенгаш

илмий котиби                               Р.А. Абдурахманов


Илмий раҳбар                               А.А. Шермухамедов


Талабгор                                       Б.Ж. Астанов

скачать dle 12.0
Полезные ссылки