Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Жураев Муҳиддин Нортожиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Жураев Муҳиддин Нортожиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

28 ноябрь 2019, Четверг
306
0


I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Автотранспорт воситалари ташиш имкониятларини радиал маршрутларга самарали тақсимлаш моделлари ва усулларини такомиллаштириш (пахта хомашёсини ташиш мисолида)”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш”(техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2018.4.PhD/Т227.

Илмий раҳбар:  Шермухамедов Абдулазиз Адилхакович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи:  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентлар:  Саматов Ғаффор Аллакулович, иқтисод фанлари доктори, профессор, Калауов Сайдулла Аймаханович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот:  Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши:  Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.


II.Тадқиқотнинг мақсади: автотранспорт воситалари қатновларини радиал маршрутларга тақсимлашни комбинаторика усулдан фойдаланиб такомиллаштириш ва буни пахта хомашёсини ташишда қўллаш.


III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

автотранспорт воситаларини радиал маршрутларига самарали тақсимлаш масаласининг математик модели такомиллаштирилган;

радиал маршрутларга автотранспорт воситаларини самарали тақсимлаш масаласига дискрет ечимларини аниқлаш имконини берадиган комбинаторика усулини қўллаш учун назарий хоссалар шакллантирилган ва исботланган;

автотранспорт воситаларини радиал маршрутларига самарали тақсимлаш масаласини чегаравий шарти сифатида олинган автотранспорт воситаларининг ташиш имкониятлари юкланганлик даражасини таъминлайдиган автоқатновлар йиғилмасини шакллантириш усули ишлаб чиқилган;

автотранспорт воситаларини радиал маршрутларга самарали тақсимлаш масаласини ечишнинг комбинаторика усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;

автотранспорт воситаларини юк кўтарувчанлиги, маршрутлардаги ҳаракат вақти ва масофаси ҳамда маршрутларга оптимал тақсимлаш мезонлари орқали самарадорлигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган.


IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта хомашёсини ташишдаавтотранспорт воситаларинирадиал маршрутларга самарали тақсимлаш моделлари ва усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

автотранспорт воситаларини радиал маршрутларига самарали тақсимлаш масаласини чегаравий шарти сифатида олинган автотранспорт воситаларининг ташиш имкониятлари юкланганлик даражасини таъминлайдиган автоқатновлар йиғилмасини шакллантириш усули “NISHON PAXTA TOZALASH” AJ га жорий этилган (“OʻZPAXTASANOAT” AJ 2019 йил 22 августдаги 02-18/4971-сон маълумотномаси). Натижада пахта тозалаш корхонасининг кунлик ташиш ҳажмини бажаришда иштирок этаётган автотранспорт воситаларини иш вақтидан самарали фойдаланиш имконияти яратилган;

автотранспорт воситаларини радиал маршрутларга самарали тақсимлаш масаласини ечишнинг комбинаторика усули ва алгоритми “NISHON PAXTA TOZALASH” AJ га жорий этилган (“OʻZPAXTASANOAT” AJ 2019 йил 22 августдаги 02-18/4971-сон маълумотномаси). Натижада автотранспорт воситаларини маршрутларга даврий равишда (масалан, ҳафталик, ойлик, мавсумий, йиллик) самарали тақсимлаш орқали пахта тозалаш корхонасини узлуксиз хомашё билан таъминлаш имконияти яратилган;

автотранспорт воситаларининг юк кўтарувчанлиги, маршрутлардаги ҳаракат вақти ва масофаси ҳамда маршрутларга оптимал тақсимлаш мезонлари орқали самарадорлигини баҳолаш усули “NISHON PAXTA TOZALASH” AJ га жорий этилган (“OʻZPAXTASANOAT” AJ 2019 йил 22 августдаги 02-18/4971-сон маълумотномаси). Натижада, транспорт воситаларининг юк кўтарувчанлик қобилияти, техник тезлиги ва иш унуми (ткм) ошиши ҳисобига қатновлар сонининг камайишига эришилган. “NISHON PAXTA TOZALASH” AJ да 31815 тонна пахта хомашёсини тайёрлов пунктларидан тозалаш корхонасига ташиб беришда, транспорт воситаларининг қатновлар сонининг камайиши ҳисобига ёнилғи ҳаражатлари ва ҳайдовчиларга бериладиган иш ҳақлари билан биргаликда 66,5% маблағ иқтисод бўлишига эришилган.




Илмий кенгаш раиси         А.А.Рискулов

Илмий кенгашилмий котиби      Р.А. Абдурахманов

Илмий раҳбар        А.А. Шермухамедов

Талабгор           М.Н. Жураев

скачать dle 12.0
Полезные ссылки