Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ – ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ТАҲДИД

ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ – ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ТАҲДИД

26 февраль 2020, Среда
319
0

Илмсиз тараққиёт бўлмайди – жаҳолат саодатманд этмайди.


Жорий йилнинг 26 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида “Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида тарғибот тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчилариИ.Абдусатторов ва Б.Норжигитов ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходими Ф.Илхомов, шунингдек, институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар тинч ва осуда Ватанимизда тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш, ёшлар ўртасида ҳар хил хуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда турли хил мафкуравий курашлардан ҳимоя қилиш учун барчамиз бирдек масъул эканлигимизни таъкидлашди. Шунингдек, ахборот асри, глобаллашув замонида ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун турли ғаразли кучлар, оқимлар тинимсиз кураш олиб бораётган бир даврда интернетга ахборот алмашиш мақсадида кириш ва бунда зарур маълумотларни расмий рўйхатдан ўтган сайтлардан ахборот олиш кераклиги, теран aқл юритилиб, ён-атрофимиздаги давлатларда тартибсизликлар айнан ижтимоий сайтларда таркатилган фитналар орқали юзага келганлигини тушунган ҳолда ҳар доим огоҳ бўлишга, юртимиз келажаги, ҳаётимимиз осойишталиги учун хушёр бўлиш ҳақида сўз юритишди.

Тадбирда институт талаба-ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, соҳа мутаҳассисларидан керакли жавобларни олишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки