Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “МЕНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИМ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

“МЕНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИМ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

22 февраль 2020, Суббота
268
0

Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази” ходимлари томонидан Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида таълим олаётган имконияти чекланган талабалар билан “Менинг жамиятдаги ўрним” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида марказ ходимлари Ю.Абдумаликова, И.Мўминов ҳамда институтнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов ва институтда таҳсил олаётган имконияти чекланган талабалар иштирок этишди.

Давра суҳбатида марказ ходимлари Ю.Абдумаликова ҳамдаИ.Мўминов Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази” фаолияти ҳақида, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётдаги ўрни, жамиятга ижтимоий мослашувчанлиги, уларнинг ҳуқуқлари тўғрисида маълумотлар билдиришди.

Давра суҳбати қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки