Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

“Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

22 fevral 2020, Shanba
375
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 7 ноябрдаги 25445-хҳ-сонли топшириқ хати билан юборилган “2019-2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Маърифатли ёшлар – юрт кўзгуси” шиори остида, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида “Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича намунавий “Йўл харита”сида “Давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий ҳокимликлар, ижтимоий-сиёсий соҳа вакиллари билан ўқувчи-ёшларнинг очиқ мулоқотларини ташкил этиш” борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда институт ректори А.Рискулов, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, Адлия катта маслаҳатчиси Ходжаев Махруфхон Мақсудович, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш Бош бошқармаси бошлиғи, полковник Тошпўлатов Рустам Абдумажитович ҳамда институт профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Учрашувни институт ректори А.Рискулов кириш сўзи билан очиб, тадбирдан кўзланган мақсад-мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш борасида ташкил этилган очиқ мулоқот давомида соҳадан келиб чиқиб, таклиф ва саволлар билан мурожаат қилиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишда соҳа мутахассислари ёшлар хохиш-истакларига, қизиқишлари ва истеъдодига қараб имкониятлар берилаётганлигига, жумладан,муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан яратилган алоҳида имтиёз ва имкониятлар ҳақида гапириб, бу имкониятлардан унумли фойдаланиш ва Президентимизнинг ишончини оқлаб жамиятга керакли, интизомли ёшлар бўлиб етишишга ундади.

Учрашув давомида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, Адлия катта маслаҳатчиси М.Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш Бош бошқармаси бошлиғи, полковник Р.Тошпўлатовлар ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш, уй-жой таъминоти, бўш вақтни мазмунли ўтказиш, таълим олишга ва касб ўрганишга бўлган талабини доим ўрганиб, ечим топиш, ёшларнинг хулқ-атвори, юриш-туриши, уларнинг тарбияси билан шуғулланиш, мурожаатларини қайд этиш ва таҳлилини юритиш, талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини ошириш келажакдаги мақсадларнинг рўёбга чиқишида қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасидаги бош масала эканлигини таъкидлашди.

Шунингдек, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш борасида Транспорт Прокуратураси томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, ёшларга яратилган кенг имкониятлар ва имтиёзлар, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, прокурор масъулияти ва маданияти хусусида сўз юритиб, ёшларнинг таклиф, ташаббус ва муаммоларини ўрганишга, уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўришга прокуротура ходимлари тайёр эканлигини айтиб ўтишди.

Тадбир давомида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, “оммавий маданият” каби хавф-хатарлар кучайиб бораётганлиги ва бу борада ёшлар ҳамиша огоҳ бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув институт талаба-ёшларининг соҳага доир қизиқтирган саволлари, мавжуд муаммолар, шунингдек таклифлари билан янада қизғин тус олди.

Учрашув якунида фаол қатнашган, энг яхши савол йўллаган талаба-ёшларга Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, Адлия катта маслаҳатчиси М.Ходжаев томонидан ҳуқуқий адабиётлар тўпламлари тақдим этилди.





скачать dle 12.0
Полезные ссылки