Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС ИЖРОСИ - АМАЛДА! “Мохир қўллар” танлови ташкил этилди

БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС ИЖРОСИ - АМАЛДА! “Мохир қўллар” танлови ташкил этилди

20 февраль 2020, Четверг
235
0

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган бешта ташаббус асосида хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, йиллар давомида уларни қийнаб келган ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, аёллар бандлигини ошириш бўйича мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтнинг “АЙ ва СИ” факультети “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан 2020 йил 12-28 февраль кунлари давомида 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган режа асосида жорий йилнинг 19 февраль куни тадбир ташкил этилди.

Тадбир “Анзират” тикувчилик цехи билан ҳамкорликда институтнинг“Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси доценти Б.Салимова томонидан ташкил этилди.

Тадбир давомида талаба-қизларга моҳир тикувчилар томонидан мастер класс ўтказилди.

Шунингдек, “Мохир қўллар” танловининг 1-шартида белгиланган “Махсус андозалардан фойдаланиб болалар кийимини тез ва сифатли тикиш” вазифаси бўйича талаба-қизлар ўртасида беллашув ўтказилиб, энг сифатли ва тез бажарилган иш муаллифлари ўртасида танловнинг кейинги босқичлари ўтказилиши белгиланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида жорий йилнинг 28 февраль кунига қадар институтнинг “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан режалаштирилган турли тадбирлар, жумладан, конференция, мусобақалар ҳамда танловларда институтнинг барча талаба-ёшларини фаол иштирок этишга чақирамиз.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки