Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Ўқув машғулотлари ишлаб чиқариш билан узвий ҳолда ташкил этилмоқда

Ўқув машғулотлари ишлаб чиқариш билан узвий ҳолда ташкил этилмоқда

19 февраль 2020, Среда
299
0

Жорий йилнинг 18 февраль куни институтнинг “Кўприклар, тоннеллар ва йўлўтказгичлар” кафедраси ўқитувчиси Д.Усмонов томонидан 170-18 гуруҳи талабалари иштирокида “Кўприклар, тоннеллар ва йўлўтказгичларни лойиҳалаш” фанини ўрганиш жараёнида олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш, бевосита ишлаб чиқариш жараёни ва унинг технологиялари билан таништириш, мутахассислик бўйича кўникма ва малакаларни такомиллаштириш, талаба-ёшларнинг ўзлари тахсил олаётган мутахассисликлари бўйича етарли маълумотларга эга бўлишлари, назарий билимларини амалиётда қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Тошкент шаҳрининг энг катта чорраҳаларидан бири бўлган Оҳангарон ва Паркент ҳамда Махтумқули ва Шарқий аэропорт кўчаларини боғловчи янги уч поғонали йўл ўтказгичга ташриф буюришиб, амалиёт машғулоти ташкил этилди.

Амалиёт машғулоти давомидамазкурқурилаётган уч поғонали йўл ўтказгич лойиҳачиси“Боштранслойиҳа” АЖ институти лойиҳа бош мухандиси С.Н.Джумабоев томонидан талабаларга уч поғонали йўл ўтказгич ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, талабаларга мутахассислар томонидан қуйидаги маълумотларни бериб ўтишди: қурилиши 2018 йилнинг май ойида бошланган мазкур лойиҳа мамлакатдаги дастлабки уч поғоналик транспорт ечими ҳисобланади. Қайд этилишича, унинг атрофида бирорта ҳам светофорлар бўлмайди. Автомобиллар барча йўналишда тўхтовсиз ҳаракатни давом эттириши туфайли тирбандликларнинг олди олинади. Ушбу транспорт ечими “Кўприкқурилишлойиҳа” УК ҳамда “Боштранслойиҳа” АЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунга келиб учала поғонада ҳам бетон ётқизиш ишлари тугатилиб, ер ости ва эстакада йўналишининг икки томонига пиёдалар йўлаклари қурилди ва бордюрлар ўрнатилиб чиқилди. Айни пайтда лойиҳанинг учинчи поғонасидаги пиёдалар юрадиган йўлаклардаги бетон тўсиқларга кўркам металл конструкциялари ўрнатилиб, асфальт билан қопланмоқда.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки