Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “КОРРУПЦИЯ- ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“КОРРУПЦИЯ- ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

18 февраль 2020, Вторник
215
0

Коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир.

Шу боис коррупция ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ҳар бир инсон, фуқаронинг бурчи бўлиб, уни бартараф этмай туриб ҳуқуқий демократик давлат қуриб бўлмайди.

Жамиятимизда коррупция ва у билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши тизимли курашиш ҳамда руҳини кучайтириш мақсадида институт ректорининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Талабалар турар жойларида амалга ошириладиган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини янада ошириш ва “Кафедра куни” тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги 21-Ф-сонли Фармойишига асосан жорий йилнинг 14 февраль куни 8-сонли талабалар турар жойида“Коррупция-тараққиёт кушандаси” мавзусида “Йўл қурилиш машиналари ва жиҳозлари” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Кафедра куни” ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси О.Бекиев, Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси департаменти бўлими бошлиғи ўринбосари Д.Юлдашев, Тошкент давлат юридик университети 4-курс талабаси, амалиётчи А.Машарипов ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонида белгиланган вазифалар, шунингдек талабаларнинг ТТЖда ички тартиб-интизом қоидаларига амал қилиши ҳақида маълумотлар билдиришди.

Талабалар билан ўтказилган эркин мулоқотдан сўнг, содир этилган коррупцион жиноятлар ҳамда кўрилган қонуний чоралар ҳақида “Таълим тизимидаги коррупцияга қарши кураш” бўйича видеоишланма намойиш этилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки