Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Ўзгаришлар ўзлаштиришга таъсир этмайди”

“Ўзгаришлар ўзлаштиришга таъсир этмайди”

15 февраль 2020, Суббота
182
0

Жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 59-сонли қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик, жумладан, институт профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшларига етказиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда мазкур қарор мазмун-моҳиятини етказиш мақсадидаЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи таҳлили бошқармаси бош мутахассиси Қурбонов Жалолиддин Йўлдошбоевич иштирок этди.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан жорий ўқув йилидан стипендиялар тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилганлиги, унга кўра 2020 йил 1 февралидан бошлаб, талабаларга янги тартиб асосида стипендия тайинланиши ва тўланиши, шунингдек, 2020 йил 1 февралидан бошлаб, олий таълим муассасаларида талабаларни рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилиб, иқтидорли, фаол ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар қўшимча рағбатлантирилиб борилиши ва ҳукумат қарорида келтирилган шу каби бошқа маълумотларни бериб ўтишди.

Ташкил этилган жонли мулоқот эркин ва самимий руҳда ташкил этилди, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан маърузачиларга мурожаат қилиб керакли жавобларни олишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки