Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномасида олий таълим йўналишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан давра сухбати бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномасида олий таълим йўналишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан давра сухбати бўлиб ўтди

15 fevral 2020, Shanba
256
0

Жорий йилнинг 12 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Кўприклар, тоннеллар ва йўлўтказгичлар” кафедраси томонидан “Мураббийлик ва ахборот соати” доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган давра сухбатибўлиб ўтди.

Тадбирда “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири доцент Р.Умарова, доцент Н.Жўрабоев, шунингдек, “Кўприклар, тоннеллар ва йўл ўтказгичлар” кафедра профессор-ўқитувчилари А.Ишанходжаев, С.Комилов, Т.Ражабов, Д.Усмонов, И.Мирзаолимов, М.Ахмаджоновлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Мурожаатномада олий таълим йўналишида белгиланган вазифалар, мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтаришда жумладан, юрт равнақи йўлида ёшлар фаоллигини ошириш хусусида тарғибот қилдилар.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки