Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » МУРОЖААТНОМАДА БАЁН ЭТИЛГАН УМИДБАХШ ҒОЯЛАР ВА РЕЖАЛАР САЛМОҒИ ҒОЯТДА УЛКАН

МУРОЖААТНОМАДА БАЁН ЭТИЛГАН УМИДБАХШ ҒОЯЛАР ВА РЕЖАЛАР САЛМОҒИ ҒОЯТДА УЛКАН

07 fevral 2020, Juma
221
0

Тошкент  автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қурилиш ва эксплуатацияси институтида 2020 йил 6 феврлаь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш мақсадида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Руҳиддинов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акшагул Тулегеновалар ўз маърузаларида қуйидаги фикрларни билдириб ўтишди: Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси том маънода катта тарихий воқеа ҳисобланади. У ўзининг мазмунан бойлиги, кенг қамрови билан нафақат халқимизнинг, балки жаҳон ҳамжамиятининг ҳам эътибори, эътирофига сазовор бўлди. Шундай экан, партиямиз ташкилотлари, барча даражадаги депутатлар Мурожаатномадаги ғояларни рўёбга чиқариш бўйича аввало ҳаётга фойдаси тегадиган, муаммоларни ечишга ёрдам қиладиган таклифлар бериши лозим.

Мурожаатномада баён этилган умидбахш ғоялар ва режалар салмоғи ғоятда улкан.  Айниқса, жорий йилни мамлакатимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”,  деб номланиши мамлакатимизда илм-маърифатнинг ривожланишига, ҳаётимизга янги технологияларнинг кенг миқёсда  кириб келишига йўл очади. Айниқса, олий таълим қамровини ошириш, давлат грантларини икки бароварга кўпайтириш, қизларимиз учун алоҳида грантлар ажратиш, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини оптималлаштириш, ўқишга кириш жараёнларини соддалаштириш каби устувор вазифалар ёшларнинг билим олиши учун кўрсатилаётган ғамхурлик, улкан имконият бўлди.

Қайд этилганидек, Мурожаатномада юртимиз ҳаётининг барча соҳаси – замонавий ички ва ташқи сиёсат, мавжуд ижтимоий-иқтисодий вазият, кейинги йилларда эришилган ютуқлар таҳлили ва давлатимиз нуфузи ҳамда салоҳиятини янги босқичга кўтариш йўлидаги стратегик вазифалар белгилаб берилган. Давлатимиз раҳбарининг “Биз янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсадни ўз олдимизга қўйганмиз. Бу борада “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда” дея айтган сўзлари халқимизни янада фаол, ташаббускор бўлишга ундайди.

Учрашувда парламентимизда депутатлик корпуси ҳам давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасидан келиб чиқиб, ўз олдига кўплаб вазифаларни белгилаб олиб, уларни бажаришга киришгани ҳақида айтиб ўтилди.

Ўзаро очиқ, самимий ва жонли кечган учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига тўлақонли жавоб олдилар.


Манба:http://uzlidep.uz/да берилган маълумотлардан фойдаланилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки