Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН ИШЛАНМАЛАР КЎРГАЗМАСИ ВА ТЎГАРАКЛАР ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН ИШЛАНМАЛАР КЎРГАЗМАСИ ВА ТЎГАРАКЛАР ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

04 февраль 2020, Вторник
158
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни Мухаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида белгиланган вазифаларни ва институт кафедралари қошидаги тўгараклар, клублар ва конструкторлик бюролари ўртасида “Энг яхши тўгарак”, уларга аъзо талабалар ўртасида эса “Энг фаол тўгарак аъзоси”, ”Энг фаол спорт тўгараги аъзоси” танлови ўтказиш тўғрисидаги институт Кенгашининг 2019 йил 26 декабрдаги 6-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4 февраль куни институтда 2019 йилда бажарилган илмий-инновацион ишланмалар кўргазмаси ва тўгараклар танлови бўлиб ўтди.

Танловда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи О.Жуманиязов, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси бўлим бошлиғи Д.Мусаев, Ўқув ишлари бўйича проректор К.Зияев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Назаров, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Худайберганов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов, факультет деканлари А.Икромов, Т.Амиров, декан ўринбосарлари М.Алимов, О.Ашуров, институт Касаба уюшмаси раиси Ш.Алимухамедов ҳамда профессор-ўқитувчи, ходимлар ҳамда иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этишди.

Танлов иштирокчилари“Энг яхши тўгарак”, уларга аъзо талабалар ўртасида эса “Энг фаол тўгарак аъзоси”, “Энг фаол спорт тўгараги аъзоси”,“Энг фаол тадбиркор ёшлар”, “Энг фаол дастурчи тўгараги” номинациялари бўйича ўзаро беллашдилар.

Танлов давомида танловни юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида тузилган эксперт комиссияси иштирокчиларнинг ижодий ишларини баҳолаб боришди.

Якуний натижаларга кўра танловда “Энг фаол дастурчи тўгараги” номинацияси бўйича “Тоъле” клуб аъзоси Ф.Алменов, “Энг яхши тўгарак” номинацияси бўйича “АЙҚ ва ЭКТ” кафедраси “Равон йўл” тўгараги, “Энг фаол тўгарак аъзоси” номинацияси бўйича “АЙҚ ва Л” кафедрасидан 418-16 гуруҳ талабаси Ш.Собиржонов, “Энг фаол спорт тўгараги аъзоси” номинацияси бўйича “Ижтимоий фанлар” кафедрасидан А.Қувондиқов, “Энг фаол тадбиркор ёшлар” номинацияси бўйича “АЙ ва СИ” факультети 151-17 гуруҳ талабаси Л.Ҳайриддиновалар ғолибликни қўлга киритишди.

Танловнинг мутлоқ ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар ва фаҳрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки