Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномасида олий таълим йўналишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан давра сухбати бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномасида олий таълим йўналишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан давра сухбати бўлиб ўтди

04 февраль 2020, Вторник
273
0

2020 йил 24 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномасида олий таълим йўналишида белгиланган вазифалар ҳақида институтда таҳсил олаётган талаба-ёшлар хабардорлигини ошириш, жумладан, нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият кераклиги борасида тарғибот ишларини жонлантириш мақсадида жорий йилнинг 3 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда институт Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов, Қўшма факультет декани Л.Вильданова, “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси доценти Б.Салимова ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни институт Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб сўз навбатини доцент Б.Салимовага берди.

Маърузачи доцент Б.Салимова ўз сўзида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномасида олий таълим йўналишида белгиланган вазифалар, мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтаришда жумладан, юрт равнақи йўлида ёшлар фаоллигини ошириш хусусида тарғибот қилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки