Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » 8-СОНЛИ ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ, АЛБАТТА, ЁШЛАР БИЛАН БИРГА ҚУРАМИЗ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

8-СОНЛИ ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ, АЛБАТТА, ЁШЛАР БИЛАН БИРГА ҚУРАМИЗ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

03 февраль 2020, Понедельник
165
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан ўтказган учрашувда ёшларга оид жавлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлар, шунингдек Президентимиз Шавкат Мирзиёев парламентга 2019 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус доирасида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 2 февраль куни институтга қарашли 8-сонли талабалар турар жойида “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи О.Жуманиязов, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси бўлим бошлиғи Д.Мусаев, институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Худайберганов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов, факультет деканлари А.Икромов, Т.Амиров, декан ўринбосарлари М.Алимов, О.Ашуров, институт Касаба уюшмаси раиси Ш.Алимухамедов, профессор-ўқитувчи, ходимлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида профессор-ўқитувчи, ходимлар ва талаба-ёшлар ўртасида спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат-шашка, тош кўтариш, арқон тортиш, волейбол турлари бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

Мусобақалар давомида ғолибликни қўлга киритган профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарияти томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки