Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси томонидан 5-сонли талабалар турар жойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил э

“Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси томонидан 5-сонли талабалар турар жойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил э

25 январь 2020, Суббота
222
0

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг 25 январь куни институтга қарашли 5-сонли талабалар турар жойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасининг телевидения орқали намойиши талабалар диққатига ҳавола қилинди.

Шундан сўнг, кафедра профессор-ўқитувчиларидан сўзга чиқувчилар давлат рахбари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва вазифаларнинг мазмуни тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.

Шу билан бирга, тадбир давомида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг олий таълим тизимида олиб борилиши режалаширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада белгиланган вазифалар билан талабалар таништирилди.


Тадбир якунида талабаларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёшлар маънавиятини янада юксалтириш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан талаба-ёшларга бадиий китоблар тақдим этилди.


скачать dle 12.0
Полезные ссылки