Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз!”

“Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз!”

27 yanvar 2020, Dushanba
399
0
Бугунги кунда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлат ва жамият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, умуман, барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшлар муҳим ўрин тутади. Сабаби улар жамият учун “янги қон” вазифасини ўтайди. Янгидан-янги ташаббус-ғояларни илгари суриш, замонавий иш юритиш услубларини жорий қилишда ана шу қатламнинг нуқтаи назари ва саъй-ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 27 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда соҳа мутахассислари, жумладан, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректориА.Рискулов, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи О.Жуманиязов, бўлим бошлиғи Д.Мусаев ҳамда институт талаба-ёшлари иштирок этишди.
Учрашувда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувида билдирган ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар, шунингдек, 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномасида олий таълим йўналишида белгиланган вазифалар, жумладан, нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият кераклиги, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ташаббуслар муҳокамасига кенг урғу бериб, Президентимизнинг Ёшлар орасида "Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!", деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир. Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади,” – дея таъкидлаган фикрларига тўҳталиб, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар билдиришди.

Албатта, бу каби учрашувлар ҳамда маърифий тадбирлар катта-катта мақсади бор, бироқ уни амалга оширишда иккиланиб, бир оз қийналиб турган минглаб, миллионлаб ёшларни руҳлантириши, табиий. Олиб борилаётган бундай саъй-ҳаракатлар охир-оқибатда аниқ ташаббуси бор, янги-янги ғоялари билан юртимиз тараққиётига ҳисса қўшишга тайёр бутун бошли бир авлодни юзага чиқариши, шубҳасиздир.

Ўтказилган тадбир тавсилотлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” телеканали орқали тасвирга олинди.
скачать dle 12.0
Полезные ссылки