Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА - ЭРТАНГИ КУН КАФОЛАТИ

ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА - ЭРТАНГИ КУН КАФОЛАТИ

25 январь 2020, Суббота
217
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли ва 2018 йил 27 ноябрдаги “Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4035- сонли қарорларида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида шунингдек, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги “Хукуматлараро йўлчилар кенгаши” нинг 2020 йил 14 январдаги №13/1-1-сонли хатига асосан, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси катта ўқитувчиси Р.Ж.Хакимова ва ассистент Х.Д. Абдуллаевлар Москва автомобиль йўллари институти (Давлат техника университети)нинг Малака ошириш маркази томонидан 2020 йил 20 январдан - 31 январгача бўлиб ўтадиган “Автомобиль йўллари ва иншоотларни қидирув ва лойиҳалаш” мавзусидаги малака ошириш курсига қатнашиш учун ташриф буюрдилар.

Ушбу ташриф давомида кафедра ўқитувчилари “Халқаро автомобиль ва йўллар таълим ассосацияси” президенти, техника фанлари доктори, профессор Сильянов Валентин Васильевич билан учрашдилар. Учрашув давомида профессор В.Сильянов институтда амалга оширилаётган ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари борасида маълумотлар билан таништириб, ўзаро ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган масалалар мухокама қилинди.

Хозирги кунда кафедра профессор – ўқитувчилари Москва автомобиль йўллари институтининг малака ошириш марказида ўқишлари билан бир қаторда, ўқув жараёнида халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш ҳамда илмий-тадқиқот ишлари билан яқиндан танишиб ўз касбий махоратларини оширмоқдалар.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки