Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Дарс машғулотлари соха вакилларини жалб этган ҳолда ташкил этилмоқда

Дарс машғулотлари соха вакилларини жалб этган ҳолда ташкил этилмоқда

24 yanvar 2020, Juma
256
0

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Белоруссия миллий техника университети билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастури асосида тахсил олаётган талабалар учун ўтилаётган фанларни яхши ўзлаштиришларини ташкил этиш, танлаган мутахассисликлари бўйича янгиликлардан боҳабар бўлиш, билимларини янада бойитиш мақсадида 2020 йил 21 январь куни “Йўл қурилиш машиналари ва жихозларини таъмирлаш ва эксплуатацияси” кафедраси мудири Т.Ханкелов,“Амкодор” (Белоруссия) машинасозлик холдинги қўшма корхонаси “Амкодор - Тошкент” Тошкентдаги филлиали бош мухандиси Ғ.Эргашев, сотувлар бўйича бўлим бошлиғи Т.Амреев, кафедра ассистенти У.Мансуровлар иштирокида қўшма факультетнинг 1Б-19 гуруҳ талабалари учун “Сохага кириш” фанидан дарс машғулоти ташкил этилди.

Дарс машғулоти давомида ташриф буюрган соха вакиллари томонидан мамлакатимизда сўнгги йилларда йўлсозлик соҳасини ривожлантириш, йўлларни халқаро талаблар даражасига келтиришда амалга оширилаётган ишлар ва шу замон талабларига келтиришда асосий омиллардан бири хисобланмиш замонавий техникалар, хусусан “Амкодор” (Белоруссия) Холдинги ишлаб чиқарган йўл қуриш техникалари хамда “Кўтариш-ташиш, йўл қурилиш машиналари” мутахассислиги бўйича охирги янгиликлар хақидабатафсил маълумотлар бериб ўтишди.

Машғулот давомида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки