Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида кўрилган масалалар мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган институт жамоасининг йиғилиши бўлиб ўтди

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида кўрилган масалалар мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган институт жамоасининг йиғилиши бўлиб ўтди

22 yanvar 2020, Chorshanba
290
0

Коррупция — бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.

Жорий йилнинг 21 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг 18 январь куни бўлиб ўтганЎбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Коррупцияга курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг мажлисида кўрилган масалалар мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат хавфсизлиги хизмати ходими Одил Тўраев, институт раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчи, ходимлар иштирок этишди.

Тадбирни институт ректори А.Рискулов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала ва унинг бугунги кундаги долзарблиги ҳақида сўз юритди.

Маърузачи томонидан келтирилган маълумотлар юзасидан институт профессорлари Б.Базаров, М.Мусажонов, доцентлар Қ.Сидиқназаров ва А.Абдурахмоновлар ўз фикрларини билдирдилар.

Тадбир давомида содир этилган коррупцион жиноятлар ҳамда кўрилган қонуний чоралар ҳақида видеоишланма намойиш этилди.

Кескин таҳлилий ва танқидий руҳда ташкил қилинган профилактик тадбир келгуси фаолият учун тўғри қарорлар қабул қилишга, хуқуқий билимларни оширишга, институт талаба-ёшларининг иқтидор ва истеъдодларини намоён қилиши, ҳақиқий билимларни юзага чиқишига асос бўлиб хизмат қилади.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки