Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Кафедра куни” доирасида “Ўзбек йигити – мустақиллик посбони” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

“Кафедра куни” доирасида “Ўзбек йигити – мустақиллик посбони” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

16 yanvar 2020, Payshanba
309
0

Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади.

Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта садоқат бағишлайди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 14 январь куни “Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” кафедраси томонидан тасдиқланган режага асосан институтга қарашли 5-сонли талабалар турар жойида “Ўзбек йигити – мустақиллик посбони” мавзусида “Кафедра куни” доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тасарруфидаги Чегара қўшинлари Ғишткўприк халқаро ўтказиш пункти чегара ходими кичик сержант Қ.Қозоқов ҳамда кафедра мудири С.Юлдашева, профессор-ўқитувчилар, жумладан, Ф.Назарова, С.Арисланбеков, доцент И.Рахимбердиев, катта ўқитувчилар Р.Умарова, К.Мухитдинова, кафедра ассистентлари Г.Юсупходжаева, Б.Ғиёсидинов, талабалар турар жойида яшовчи талабалар иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққан кичик сержант Қозоқов Қаҳрамон Рустамович юртимизда ҳарбийларга яратилган шарт-шароитлар, жумладан, уларнинг оилаларига муносиб шароитлар яратиш мақсадида имтиёзли кредитлар асосида кўп қаватли уйлар, фарзандларини олий таълим муассасаларига давлат гранди асосида ўқишга қабул қилиш, ҳарбий шаҳарчаларни обод қилиш ҳамда замонавий инфратузилма барпо этиш борасида амалга оширилган ишларга қисқача тўҳталди.

Шунингдек, талабаларнинг чегара ўзи нима, чегарачилар қандай вазифаларни бажаради, кимлар мазкур лавозимга ишга қабул қилиниши мумкинлиги ҳақида саволларига маълумотлар билдирди.

Тадбир якунида кафедра мудири, доцент С.Юлдашева сўзга чиқиб, тинчлик бор жойга байрамлар ярашади, жаннатмакон диёримизда ушбу тинчликни таъминлаб келаётган ҳарбий хизматчиларни яна бир бор ушбу байрам билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва албатта масъулиятли хизматларида куч-қувват тилаб, тадбирни мазмунли ташкил этилишида ўз ҳиссасини қўшган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тасарруфидаги Чегара қўшинлари Ғишткўприк халқаро ўтказиш пункти чегара ходими кичик сержант Қ.Қозоқовга миннатдорчилигини билдирди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки