Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Мард йигитлар қўриқлар юртнинг бахтини” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

“Мард йигитлар қўриқлар юртнинг бахтини” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

15 январь 2020, Среда
253
0

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг28 йиллиги ҳамда 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватанпарварлик–миллий юксалиш кафолати!” шиори остида жорий йилнинг14 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Мард йигитлар қўриқлар юртнинг бахтини” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Э.Маталиев, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли ҳарбий қисм тиббиёт пункти бошлиғи сержант М.Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси поликлиникаси бошлиғи тиббиёт хизмати катта лейтенанти Ш.Мардонов ҳамда институтнинг “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирок этишди.

Даставвал тадбирни институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Худайберганов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларига ўз табригини йўллади ва барча-барчани ушбу байрам билан муборакбод этди.

Шунингдек тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Э.Маталиев, ҳарбий қисм тиббиёт пункти бошлиғи сержанти М.Абдуллаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси поликлиникаси бошлиғи тиббиёт хизмати катта лейтенанти Ш.Мардоновлар сўзга чиқиб, истиқлол йилларида мамлакатимизда миллий армиямизни шакллантириш борасида олиб борилган изчил ислоҳотлар, жумладан, бугунги таҳликали даврда, мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш, етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш борасида давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар, шунингдек ёшларни ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз, муқаддас Ватан деб биладиган, мақсад-муддаолари аниқ, ғурур ва ифтихори юксак, иймонли, ватанпарварлик руҳи сингдирилган, юрт равнақи йўлида бор куч-ғайратини аямасдан фарзандлик бурчини шараф деб билган ғурурли ўғлонлар ҳақиқий маънода Ватан ҳимоячиси эканлигини келтириб ўтишди.

Тадбирда “АЙК ва Л” кафедраси доценти А.Х.Туляганов 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган ижод намуналарини ёд ўқиб, барчани байрам билан муборакбод этди, шу билан бирга тадбирга иқтидорли талаба-ёшларининг бадиий чиқишлар ва шеърий табриклари ҳамда намойиш этилган видеоролик янада бой маъно ва мазмун бахш этди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Э.Маталиев ҳамда ҳарбий қисм тиббиёт пункти бошлиғи сержант М.Абдуллаев ҳамда тиббиёт хизмати катта лейтенанти Ш.Мардоновларга байрам муносабати билан эсдалик совғалари тақдим этилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки