Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » 14 ЯНВАРЬ “ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ” БАЙРАМИ БАРЧА ВАТАНДОШЛАРИМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

14 ЯНВАРЬ “ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ” БАЙРАМИ БАРЧА ВАТАНДОШЛАРИМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

13 январь 2020, Понедельник
218
0

Дунёда шарафли вазифалар жуда кўп, аммо улар ичида киндик қонинг томган Ватанингни ҳимоя қилиш шарафлилар ичра шарафлисидир. Негаки, Ватан – бу инсонга ато этилган энг қутлуғ неъмат, аждодларимиз уйғоқ, руҳи кезиб юрган табаррук гўша, уларнинг нафаси уфуриб турган муқаддас тупроқдир!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5529-сон Фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан жорий йилнинг 12 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига қарашли 5 ва 8-сонли талабалар турар жойларида “Ватанпарварлик–миллий юксалиш кафолати!” шиори остида “Миллий армиям байрами-менинг байрамим” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирни ташкил этишнинг бош мақсади ёшларни маънан етук, жисмонан соғлом, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишларининг самарадорлигини ошириш ва натижадорлигига эришиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ёшлар қалби ва онгига маънавият, ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдиришдан иборат.

Тадбирда институт раҳбарияти ва барча кафедра профессор-ўқитувчи, ходимлари, талаба-ёшлари фаол иштирок этишди.

Байрам тадбири давомида профессор-ўқитувчи, ходимлар ва талаба-ёшлар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, арқон тортиш, волейбол ва футбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиб, мусобақалар ғолиблари институт раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Тадбирлар якунида иштирокчиларга байрам дастурхони ташкил қилиниб, ўзбек миллий таоми ош торқатилди.


Ватан кўзнинг қорачиғига ўхшайди. Унга бирор ёт нарса яқинлашганда қовоқлар, киприклар сергак тортади, умуман, жисм мана шу кичик аъзо ҳимоясига шайланади. Ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар қалбидаги мана шу қорачиқ – ватани – манбаларда “бу дунёнинг жаннати”, дея шарафланган ЎЗБЕКИСТОНИ ҳимоясига ақли, кучи билан шай турса, ташқи ва ички таҳдидлар ожиз нуқтага айланиши шубҳасиз.


14 ЯНВАРЬ “ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ” БАЙРАМИ БАРЧА ВАТАНДОШЛАРИМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

скачать dle 12.0
Полезные ссылки