Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Состоялась беседа на тему “С правонарушениями и преступностью будем бороться вместе"

Состоялась беседа на тему “С правонарушениями и преступностью будем бороться вместе"

11 январь 2020, Суббота
239
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгиланганлиги муносабати билан жорий йилнинг 9 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ҳуқубузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз” мавзуида профилактик тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИОФМБ бошлиғи ўринбосари, подполковник И.Болмотов, Миробод тумани 2-ИИБ бошлиғи, подполковник А.Х.Садыков, Миробод тумани 2-ИИБ ХПБ П.И. катта лейтенанти С.М.Маматкуловлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ҳафтанинг пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, жиноятчиликнинг олдини олиш-ҳуқуқбузарлик профилактикаси ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг асосий шартларидан эканлиги, бу борада ҳар бир фуқаро онгида “Мен ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга масъулман” деган туйғуни шакллантириб, ўзимиз ўз ватанимизнинг тинчлиги учун кечаю-кундуз бефарқ бўлмасдан курашишимиз лозимлиги, бунда ҳуқуқбузарликлар ўз-ўзидан содир этилмаслигини ҳисобга олиб, асосий масала ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш, содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этиш тўғрисида маълумотлар ва тушунтиришлар бериб ўтишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки