Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “ВАТАНПАРВАРЛИК–МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ!”

“ВАТАНПАРВАРЛИК–МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ!”

11 январь 2020, Суббота
242
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5529-сон Фармойишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январгача эълон қилинган ватанпарварлик ойлиги доирасида жорий йилнинг 10 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ватанпарварлик–миллий юксалиш кафолати!” мавзусида тантанали байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбирини институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Худайберганов кириш сўзи билан очиб, барчани Ўзбекистон РеспубликасиҚуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги байрами ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан табриклаб, институт Харбий кафедра офицерлари ҳамда юқори натижаларга эришган курсантларига институт раҳбарияти томонидан ташкил қилинган фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини тақдим этди.

Тадбир давомида институт Ҳарбий кафедраси бошлиғи И.Саидов нутқ сўзлаб тадбир қатнашчиларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллигибайрами ҳамда Ватан ҳимоячилари кунимуносабати билан барча тадбир иштирокчиларини ушбу байрам билансамимий муборакбод этди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки