Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Нобикр йўл тўшамаларини лойиҳалашнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

“Нобикр йўл тўшамаларини лойиҳалашнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

09 январь 2020, Четверг
230
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли ҳамда 2018 йил 27 ноябрдаги “Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4035 сонли Қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедрасида доцент А.Аблукулов ва катта ўқитувчи Д.А. Махмудовалар томонидан “Нобикр йўл тўшамаларини лойиҳалашнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Ушбу тренингда институт профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Семинар-тренинг давомида бугунги кунда автомобиль йўлларини лойиҳалаш соҳасида амалда бўлган МҚН 46-2008 “Нобикр йўл тўшамаларини лойиҳалаш бўйича йўриқнома” меъёрий хужжатида берилган кўрсаткичларнинг қабул қилиниши, йўл тўшамасини лойиҳалаш қийматлари ҳақида таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, ушбу меъёрий хужжат асосида аниқ бир йўл тўшамасининг ҳисоби бажарилиб, тегишли хулосалар олинди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки