Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Автомобиль йўлларини лойиҳалашда “Кредо Радон” ва “Кредо дороги” дастурларини қўллаш имкониятлари

Автомобиль йўлларини лойиҳалашда “Кредо Радон” ва “Кредо дороги” дастурларини қўллаш имкониятлари

09 январь 2020, Четверг
205
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 январь куни институтда PhD Р.Худайқулов томонидан“Автомобиль йўлларини лойиҳалашда “Кредо Радон” ва “Кредо дороги” дастурларидан фойдаланиш имкониятлари” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.

Маҳорат дарсида “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедрасининг барча профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Маҳорат дарси давомида Р.Худайқулов “Кредо Радон” дастурида автомобиль йўл тўшамасини ҳисоблаш ва “Кредо дороги” дастурида автомобиль йўли ўқ чизиғини ўтказиш тўғрисида тушунтиришлар берди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки