Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Коррупция сифатли таълимнинг кушандаси” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди

“Коррупция сифатли таълимнинг кушандаси” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди

04 январь 2020, Суббота
139
0

“Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз”.

Ш.Мирзиёев.


Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида профессор-ўқитувчи, ходимлари ўртасида жорий йилнинг 4 январь куни “Коррупциясиз соҳа” шиори остида “Коррупция сифатли таълимнинг кушандаси” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Миробод тумани прокурори ёрдамчиси Муродова Зубайда Мирсадиқовна,Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИОФМБ тергов бўлими бошлиғи, подпольковник Қурбонов Рустам Рахимкулович, Давлат хавфсизлиги хизмати ходими Одил Тўраев, институт профессор-ўқитувчи, ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанларЎзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, коррупцияга қарши курашишда жамоатчиликнинг ўрни ва аҳамияти, олий таълим соҳасини коррупциясиз соҳага айлантиришнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритдилар.

Тадбир давомида коррупция ва унинг турлари, жумладан содир этилган коррупцион жиноятлар ҳамда кўрилган қонуний чоралар ҳақида 3 хил кўринишдаги видеоишланма намойиш этилди.

Тадбирда профессор-ўқитувчи, ходимлар коррупция ва у билан боғлиқ холатлар, шунингдек, ҳуқуқий масалалар юзасидан мавжуд саволларига соҳа мутаҳассисларидан батафсил жавоблар олишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки