Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Замин грунтлари” тўгараги аъзолари ўртасида “Билимдон муҳандислар” танлови ташкил этилди

“Замин грунтлари” тўгараги аъзолари ўртасида “Билимдон муҳандислар” танлови ташкил этилди

20 декабрь 2019, Пятница
325
0

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, мамлакат истиқболи учун масъулият ҳамда даҳлдорликни ўз зиммасига олишга қодир ёшлар сафини кенгайтириш, шунингдек ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли институтнинг “Шаҳар йўллари ва кўчалари” кафедраси қошида ташкил этилган “Замин грунтлари” тўгараги аъзолари ўртасида жорий йилнинг 13 декабрь куни “Билимдон мухандислар” танлови бўлиб ўтди.

Танловда институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Худайберганов, Ўзбекистон Руспубликаси Автомобиль йўллари қўмитаси маьсул ходими Д.Мусаев, “Автомобиль йўллари ва суньий иншоотлар” факультети декани Т.Амиров, факультет декан ўринбосари О.Ашуров, институт касаба уюшмаси БТ раиси Ш.Алимуҳаммедов ҳамда профессор-ўқитувчи,ходимлар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Танловда иштирокчилар қуйидаги мавзулар бўйича маълумотлар билдилар:

1.“Ер ости сувлари ва мухандислик иншоотларига таьсири” мавзусида С.Омонова, Д.Абдурахмонова -177-18 гуруҳ талабалари;

2.“Иншоотларнинг чўкиши ” мавзусида Эгамназаров С, Мамадалиев А 177-18-гуруҳ талабалари;

3.“Кўчкиларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг олдини олиш замонавий методлари” мавзусида А.Ўралов, Ш. Хошимов, Д .Мардонов -181-И-18-гуруҳ талабалари;

4. ”Сел ходисаси ва унга қарши курашиш чоралари” мавзусида Б.Олтиев, Л.Махражабов, Л.Мухторов 181-И-18 талабалари;

5.”Зилзилаларнинг иншоотларга таьсири” мавзусида Д.Адизов,Ш.Холматов-181-И-18,М.Юсупова-171-18 гурух талабалари;

6. “Влияние пучение на автомобилних дорогах” мавзусида Ш.Худойқулов-163-18,Ф.Рахимзода-170-18,И.Солижонов-181-И-18 гурух талабалари;

Ҳайъат аъзолари талабаларнинг маърузаларини тинглаб, тўпланган маълумотларнинг илмий асосларини ўрганиб, белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда, ҳолисона баҳолаб боришди.

Танлов давомида ғолибликни қўлга қиритган танлов иштирокчилари фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки