Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “INMAX’19” халқаро илмий – амалий инновацион форумда институтимиз ёш олимларининг иштироки

“INMAX’19” халқаро илмий – амалий инновацион форумда институтимиз ёш олимларининг иштироки

16 декабрь 2019, Понедельник
208
0

2019 йил 11-12 декабрь кунлариБелоруссия миллий кутубхонаси”даХ – халқаро ёшлар илмий – амалий инновацион форуми бўлиб ўтди.

Ушбу форумда – Белоруссия, Польша, Словакия, Литва, Латвия, Россия, Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикаси давлатларидан 35 ёшгача бўлган талабалар, магистрантлар, аспирантлар ва ёш олимлар иштирок этишди.

Форумнинг асосий мақсади, ҳозирги кунда фаннинг актуал муаммоларини ўз вақтидаги ечимларини хал қилиш учун, доимий семинарлар ташкил этиш ва олий ва умумтаълим сохасидаги муаммолар ечимларини бажариш. Форумда фан сохасига тегишли бўлган қуйидаги илмий йўналишлар кўриб чиқилди, жумладан: Гуманитар фанлар, Иқтисодий, Кимё ва ер тузилиши ҳақидаги фанлар, Биологияга тегишли фанлар, Медицина (соғлиқни сақлаш), Аграр соха, Физик – техник соха, Физик – математик соха, Информацион технологик соха, Харбий – техник йўналаишлар ва х.к.

Ушбу илмий – амалий инновацион форумда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан муносабат қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2 ой муддатга стажировка ўташ учун юборилган Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ёш олимларидан, “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси мудири доцент. Р.М.Худойқулов “Ўзбекистон ҳудудидаги шўрланган грунтли йўл пойининг ҳисобий тавсифлари”мавзуси билан иштирок этди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки