Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Илм юлдузлари” интеллектуал кўрик-танловида институт олима аёллари фаол иштирок этишди

“Илм юлдузлари” интеллектуал кўрик-танловида институт олима аёллари фаол иштирок этишди

13 dekabr 2019, Juma
278
0

2019 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар “Олима” уюшмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Миллий университети маданият саройида “Илм юлдузлари” интеллектуал кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Танловда 15 нафар иқтидорли олима аёллар билан бир қаторда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси инситути номидан “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ассистенти Муслимова Покизахон Шухратовна ҳам фаол иштирок этди.

Кўрик-танловда иштирок этган иқтидорли олима аёллар орасидан қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:

  • “Энг инновацион ғоя сохибаси”
  • “Энг мохир илм сохибаси”
  • “Энг зукко ва топқир иштирокчи”
  • “Энг мохир миллий қадриятлар тарғиботчиси”

Инситутдан номзод П.Муслимова танлов шартлари бўйича ўз чиқишлари билан иштирок этиб, фаол иштироки учун сертификат ва совғалар билан тақдирланди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки