Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39

ТЎРТ АВЛОД УЧРАШУВИ

13 декабрь 2019, Пятница
168
0

Тарихга назар солмасдан, келажакка боқиб бўлмайди. Бинобарин, инсонни инсон этиб тарбиялашда энг яхши восита бу тарих деб бежизга айтилмаган. Кексаларимиз эса тирик тарихимиздир. Чунки улар улуғ ёшда яшаб ҳаёт йўлидаги мураккаб тўсиқларни енгиб ўтиш сир-асрорлари ҳамда ўзларидан аввалгилар ҳақидаги хабарларни ҳам сўзлаб берадилар.

Бир неча йиллар олдин Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида фаолият юритган хозирда нафақадаги ўқитувчи Абдуқодир (Мирпўлат) Исоқори ўғли Самадий иштирокида жорий йилнинг 12 декабрь куни институтнинг “АЙҚ ва ЭК” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Тўрт авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.

Учрашувда институтнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш. Мирзамуминов, “АЙ ва СИ” факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари О.Ашуров, “АЙҚ ва ЭҚ” кафедра мудири доц. А.Х.Ўроқов, кафедра профессори Қ.Х.Азизов, “ШЙваК” кафедраси мудири PhD А.Ғ.Юнусов, шунингдек кафедра профессор-ўқитувчилари, 1-босқич магистрлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни кафедра профессори Қ.Азизов очиб, иштирокчиларга устоз-нафақадаги ўқитувчи Абдуқодир (Мирпўлат) Исоқори ўғли Самадийни таништирди ҳамда уларнинг институтдаги фаолияти, етиштирган шогирдлари, институтнинг биринчи ректори ва уларга дарс берган устозлари, шунингдек талабалик даврларида бўлиб ўтган қизиқарли воқеалар, йўл соҳаси фидоийлари сифатида эришган муваффақиятлари, улар томонидан ёзилган шеърий тўпламлар ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Тадбир давомида сўз олган устоз Абдуқодир (Мирпўлат) Исоқори ўғли Самадий бевосита ўзи босиб ўтган меҳнат фаолияти, ўқиш даври, иккинчи жаҳон урушининг ижод ва ўқишга кўрсатган таъсири, институтдаги фаолияти тўғрисида тўҳталиб, ижод намуналари яъни энг сара шеърларидан ўқиб, барчанинг кўнглига хушнудлик улашди.

Институт Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов сўзга чиқиб, ёш авлодни ўз танлаган касбига меҳр ўйғотиш, билим олиш билан биргабирор бир касбни чуқур эгаллаш, вақтни қадрига етишга ўргатиш, танлаган мутахассисликлари бўйича етук кадрлар бўлиб етишишларида устоз-мураббийларнинг ўрни ва панду-насиҳатларига амал қилишнинг афзалликлари, танлаган касбларига нисбатан фаҳр ва ғурур туйғуларини оширишда мазкур учрашувларнинг аҳамияти катталиги ҳақида сўз юритди.

“ШЙ ва К” кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Ҳалимова сўзга чиқиб, талабалик даврида устоз берган билимлар ҳозирги кундаги фаолияти давомида фундамент вазифасини бажараётгани ҳамда талабалик даврларида устоз билан боғлиқ хотираларни илиқ сўзлар билан эслаб ўтди.

Тадбир давомида учрашув иштирокчилари томонидан берилган саволларга устоз Абдуқодир (Мирпўлат) Исоқори ўғли Самадий жавоблар бериб, ўз муаллифлигида янги нашр этилган шеърий китобларини институт кутубхонасига ҳамда талаба-ёшларга тақдим этди.

Тадбир якунида кафедра мудири доц. А.Х.Ўроқов сўзга чиқиб, устозга учрашувни мазмунли ташкил этишдаги ҳамкорлиги учун миннадорчилик билдирди ҳамда устоз, нафақадаги ўқитувчи Абдуқодир (Мирпўлат) Исоқори ўғли Самадий қаламига мансуб шеърларидан ўқиб эшиттирди.


скачать dle 12.0
Полезные ссылки