Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “ЁШ ГЕОДЕЗИСТ” ва “ГЕОИД”тўгараклари аъзолари ўртасида “Викторина ва рефератлар танлови” бўлиб ўтди

“ЁШ ГЕОДЕЗИСТ” ва “ГЕОИД”тўгараклари аъзолари ўртасида “Викторина ва рефератлар танлови” бўлиб ўтди

11 декабрь 2019, Среда
197
0

Жорий йилнинг 11 декабрь куни институтнинг “Автомобиль йўлларини қидурув ва лойиҳалаш” кафедраси қошидаги фаолият юритаётган “Ёш Геодезист” ва “Геоид” тўгараклари аъзолари ўртасида йил якуни бўйича “Муҳандислик геодезияси” фанидан “Викторина ва рефератлар танлови” бўлиб ўтди.


Танлов “Ёш Геодезист” ва “Геоид” тўгараклари раҳбарлари доц. А.Туляганов ва асс. О.Юусупжоновлар томонидан ташкил этилди, шунингдек танловда “Қурилиш гео-лойиҳа сервис” МЧЖ бошлиғи Ў.Юсупов ва корхона инженерлари, “АЙ ва СИ” факультети декан ўринбосарлари О.Ашуров ва Б.Мирзааҳмедов ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.


Танловда “Ёш геодезист” ва “Геоид” тўгараклари аъзоларидан тузилган жамоалар тўрт босқичда беллашдилар:

  1. Жамоаларнинг иҳтиёрий мавзудаги тақдимотлари;
  2. Геодезик асбобларда амалий иш бажариш;
  3. Тест саволларигагуруҳнинг жавоблари;
  4. Назарий савол-жавоблар;

Мутаҳассис профессор-ўқитувчилардан ташкил этилган Ҳакамлар хайъати гуруҳларнинг чиқишларини кузатиб, билдирилган жавобларга асосланган ҳолда одилона баҳолаб бордилар.

Якуний натижаларга кўра “Геоид” тўгараклари аъзоларидан тузилган жамоа ғолибликни қўлга киритди.

Талаба-ёшлар ўртасида ўтказилган “Рефератлар танлови” ғолибларининг ижодий иш тақдимотлари намойиш этилди.

Танлов ғолиблари “АЙ ва СИ” факультети декан ўринбосари О.Ашуров ҳамда “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси в.в.б. мудири Х.Абдуллаевлар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, танлов давомида замонавий геодезик асбоблар намойиши бўлиб ўтди. Унда электрон-рақамли нивелирларидан Leica150М, TrimbleМ3 ва Leica ТС06электрон тахеометлари, Trimble R4 GPS қабул қилгичикаби автоматлаштирилган геодезик асбоблар ҳақида маълумотлар билдирилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки