Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Талабалар турар жойида психологик тренинг бўлиб ўтди

Талабалар турар жойида психологик тренинг бўлиб ўтди

30 noyabr 2019, Shanba
270
0

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига қарашли 5-сонли талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талаба-қизлар иштирокида таълим ва тарбия, яшаш шароити билан боғлиқ невротик ҳолатлар, психологик зўриқишнинг олдини олиш бўйича психологик тренинг ташкил этилди.

Тренинг институт психологи Э.Шамсиддинова томонидан ташкил этилиб, унда талабаларда, айниқса, талабалар турар жойида яшовчи талабаларда ижтимоий мослашув кўникмасини шакллантириш ва уларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш, ёшларда ҳаётда тўғри мақсад қўя олиш, ўзаро тўғри муносабатга кириша олиш, неготив ҳолатларга тушиб қолмасликнинг олдини олиш ҳамда ёшларда психологик маданиятни ўстириш бўйича психологик методлардан фойдаланилган ҳолда тавсиялар берилди.

Тренинг давомида талаба-қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил маълумотлар олишди.

Учрашув давомида мавзу мазмунини ёритиб беришда махсус видео ролик намойиш этилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки