Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “ВАТАНИМ МАДҲИЯСИ ФАХРИМ-ҒУРУРИМ”

“ВАТАНИМ МАДҲИЯСИ ФАХРИМ-ҒУРУРИМ”

10 декабрь 2019, Вторник
148
0

2019 йилнинг 10 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан “Ватаним мадҳияси фахрим-ғурурим” шиори остида маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда“Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, актёр Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, ТДЮУ ўқитувчилари Раҳимкулова Лола, Каримжонов Муҳаммадамин, Республика маънавият ва маърифат маркази ходими Илҳом Абсаломовлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар қуйидагиларни таъкидлаб ўтишди: Давлат рамзлари мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи, халқимизнинг шаъну шавкати, ғурури, ор-номуси, тарихий хотираси ва орзу-умидларини ўзида мужассам этувчи муқаддас тимсоллардир.

Шу боис Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан мустақилликнинг илк кунларидан халқимизнинг озодлик, ҳурлик сингари энг буюк орзу-интилишларини, маънавий қадриятларини ифодаловчи, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртга садоқат, бунёдкорлик ва яратувчанликка ундовчи Бош қўшиқни қабул қилишга асосий эътибор қаратилди.

1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун имзоланди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямизда мусаффо осмонимиз, бахтли ва фаровон ҳаётимиз, халқимизнинг асрий орзулари, келажакка ёруғ умиди ва мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. 

Миллий мадҳиямиз муаззам садолари давлатимиз раҳбарининг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, Ўзбекистонга келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, юртимизда ўтаётган умумхалқ байрамларида, йирик халқаро анжуманлар, тинчлик ва дўстлик келишувларида, спорт мусобақаларида ва спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда энг баланд шоҳсупага кўтарилган пайтида баралла янграмоқда. 


скачать dle 12.0
Полезные ссылки