Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Табиий ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Табиий ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди

02 декабрь 2019, Понедельник
148
0

Қиш мавсумида об-ҳавонинг совуши билан аҳоли томонидан табиий газдан фойдаланиш эҳтиёжи ортиши ҳаммамизга маълум. Табиий газ ва газ ускуналаридан нотўғри фойдаланиш оқибатида газдан заҳарланиш, газдан чақнаш оқибатида портлаш ва ёнғинлар келиб чиқиши натижасида жабрланиш ҳолатлари каби фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин.

Шу муносабат билан, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида 2019 йил 28 ноябрь куни табиий ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси, А.Омонов, Миробод туман прокурори ёрдамчиси Ш.Халматов, Миробод тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходими Б.Жўраев, Миробод туман газ таъминот бошлиғи О.Азимовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар қуйидагиларни таъкидлаб ўтишди: Кейинги пайтларда аҳоли орасида содир бўлаётган табиий газдан нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ бахтсиз ходисалар нохуш оқибатларга олиб келмоқда. Соҳа мутахассислари томонидан ушбу ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганиб чиқилганда, аҳолини газ асбобларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаганлиги, бу борада малакага эга эмаслиги натижасида, айниқса ёш болаларнинг табиий ва ис газидан заҳарланиши ходисалари рўй бераётганлиги кузатилмоқда. Шундай нохуш ходисалар олдини олиш мақсадида газ иситиш асбобларидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланиш, ностандарт ва сертификатсиз газ иситиш асбобларини харид қилмаслик, ва улардан фойдаланмаслик, дудбурон созлигини мутахассислар томонидан текшириш борасида тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнггида талабалар томонидан берилган саволларга мутаҳассислар томонидан аниқ ва тушунарли жавоблар берилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки