Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Транспорт қурилишида инновацион технологияларни қўллаш” бўйича илмий-амалий семинар

“Транспорт қурилишида инновацион технологияларни қўллаш” бўйича илмий-амалий семинар

02 dekabr 2019, Dushanba
291
0

2019 йилнинг 21 ноябрь куни “Bridge Consult” коворкинг маркази томонидан “Транспорт қурилишида TENSAR компаниясининг инновацион технологияларини амалий қўллаш” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. TENSAR компанияси автомобиль ва темир йўллари, кўприклар, саноат ва аҳоли яшаш уй жойлари қурилишида, грунтларни мустаҳкамлигини ошириш учун материаллар тайёрлашда дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Семинарда Tensar компанияси МДҲ мамлакатлари ривожлантириш бўйича директори Константин Ватчмадзе ва МДҲ мамлакатлари бўйича бош директор Михаил Соловьевлар иштирок этишди. Шунингдек, компаниянинг таклифномасига асосан соҳанинг етакчи ташкилотларидан вакиллар ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ассистентлари Х.Д.Абдуллаев, Х.Д.Дурдиев ва “Кўприклар, тоннеллар ва йўл ўтказгичлар” кафедраси ассистенти Ш.Сотволдиевлар ҳам иштирок этишди.

Семинарда Tensar компанияси МДҲ мамлакатлари ривожлантириш бўйича директори Константин Вачнадзе “Георешётки Тенсар для стабилизации и армирования грунтов” мавзусида тақдимот қилди. Тақдимот давомида корхона хақида, ишлаб чиқарилаётган ва амалиётга жорий этилган маҳсулотлар хақида маълумотлар берилди.

Тақдимотдан сўнг бевосита корхона вакиллари ва иштирокчилар ўртасида савол-жавоб бўлиб ўтиб, унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишдискачать dle 12.0
Полезные ссылки