Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ОДОБ ЗИЙНАТИ ёхуд тарбияда китобнинг ўрни

ОДОБ ЗИЙНАТИ ёхуд тарбияда китобнинг ўрни

02 декабрь 2019, Понедельник
204
0

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультетининг “Маънавият куни” доирасида “Яхши одоб – одам камоли, ёмон одоб – жамият заволи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси адиб ва шоир Боқий Мирзо ҳамда журналист-публицист Қамбар Ҳайдар иштирок этишди.

Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Худайберганов очар экан, одоб-ахлоқ ва унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни масаласига тўхталиб, яхши тарбия, яхши ҳулқ-атвор инсон зийнати эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тарбияда китобнинг аҳамияти ва ўрни ғоят муҳим эканлигини айтиб, бу ҳақда ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш учун сўзни ёзувчи Боқий Мирзога берди.

“Таълимни тарбиядан, тарбияни таълимдан айро тасаввур этиб бўлмайди. Зеро, таълим-тарбия кўрган одамдан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Албатта, талабалик олтин давр. Уни қадрига етиш, вақтни зое кетказмай, билим ва мутахассислик асосларини чуқур ўрганмоқ зарур. Шу билан бирга, бадиий китоб мутоалаа қилишни ҳам канда қилмаслик керак”- деб таъкидлади Боқий Мирзо.

Сўнг ёзувчи ўз асарлари, уларнинг ёзилиш тарихи, танланган мавзуларга асос бўлган ҳаётий воқеалар, образлар, уларнинг орзулари ва изтироблари, ижодий ишнинг машаққатлари тўғрисида гапириб берди, талабаларнинг саволларига жавоблар қайтарди, шеърларидан намуналар ўқиб берди. Шу ўринда журналист Қамбар Ҳайдар ҳам ёзувчи Боқий Мирзонинг ижодий фаолиятига тўхталиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди ва ўз ижод намуналаридан ўқиб эшиттирди.

Тадбир давомида ёзувчи Боқий Мирзонинг янги асарлари – “Чортоқ анталогияси”, “Олмос ёхуд қиморга тикилган қиз” романи ва “Мактуб ёхуд кутилмаган зарба” қиссаларинингтақдимоти ўтказилди.

Тадбир сўнгида ёзувчиталабаларга дастхат битилган ўз китобларидан эсталик учун тақдим этди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки