Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Глобал ҳамкорлик-барқарор тараққиёт шарти ва кафолати” мавзусида халқаро илмий-техник анжуманининг пленар йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Глобал ҳамкорлик-барқарор тараққиёт шарти ва кафолати” мавзусида халқаро илмий-техник анжуманининг пленар йиғилиши бўлиб ўтди

23 ноябрь 2019, Суббота
191
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-ф сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси”да белгиланган тадбирларни амалга ошириш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги 205-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 ноябрь куни “Глобал ҳамкорлик-барқарор тараққиёт шарти ва кафолати” мавзусида халқароилмий-техник анжумани ўз ишини бошлади.

Пленар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари, масъул ходимлари ва 8 та хорижий давлатлардан (Германия, Франция, Польша, Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) ташриф буюрган 30 дан ортиқ хорижлик мутахассислар ва олимлар иштирок этишди.

Халқаро илмий-техник анжумани 4 йўналиш бўйича шўъбаларда ўз ишини олиб бормоқда.

Анжуман доирасида ЮНЕСКО вакили Альберт Фишлер иштирокида Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент темир йўл мухандислари институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти олимлари билан “Илм ва таълимда инновация” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди ҳамда анжуман давомида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Белоруссия давлат транспорт университети билан профессор-ўқитувчиларнинг малака оширишларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми изоланди.

Анжуман ўз ишини 23 ноябрга қадар давом эттиради.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки