Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Прошли мероприятия на тему “Борьба против принудительного труда”, а также “Предупреждение коррупции в высших учебных заведениях и духовно-просветительные основы борьбы против неё»

Прошли мероприятия на тему “Борьба против принудительного труда”, а также “Предупреждение коррупции в высших учебных заведениях и духовно-просветительные основы борьбы против неё»

21 ноябрь 2019, Четверг
270
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2019 йил 9 октябрь куни ўтказилган Одам савдосига ва мажбурий мехнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг 2-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 17-бандида белгиланган вазифалар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тасдиқланган “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 30-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида 2019 йил 20 ноябрь куни “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш” ҳамда “Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзуларида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Худайберганов, “Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультети декани Т.Амиров ва декан ўринбосарлари О.Ашуров, М.Болиев, шунингдек профессор-ўқитувчилар ҳамда 300 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази Миробод тумани бўлими бошлиғи бош мутаҳассиси З.Рахматуллаева, Миробод тумани Адлия бўлими бошлиғи Р.Қурбонов, Миробод тумани Адлия бўлими катта маслаҳатчиси И.Хайруллаева, Миробод туман прокурори ёрдамчиси Н.Султанова, Мирзо-Улуғбек тумани Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси А.Бердиевлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбирда “Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида сўз олган маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонида белгиланган вазифалар, жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, келтириб чиқарган шароитлари ва сабабларини бартараф этиш ҳамда коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун муқаррар жазолаш тамойилини тадбиқ этилгани, бирор бир шахс томонидан уни коррупцион ҳуқуқбузарликни содир этишга даъват қилиш ҳолати кузатилганда яширмасдан адолатли ёндошиб таъмагирлик, фирибгарлик, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, пора эвазига оғдириб олиш, қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида тўҳталиб ўтишди.

Шу билан бирга, “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш” борасида соха мутахассислари томонидан ҳозирги кунда Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлда қабул қилинган “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда ушбу жиноий ишларга қарши курашиш тизимини тубдан янги босқичда, янада жадал суръатларда олиб бориш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва бошқа қонун ҳужжатларида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатланганлиги, ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш, бирон-бир жазо қўлланиши билан қўрқитган ҳолда ишларни бажаришга мажбурлашни тақиқловчи нормалар мустаҳкамланганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.

Тадбир сўнггида талабалар томонидан берилган саволларга мутаҳассислар томонидан аниқ ва тушунарли жавоблар берилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки