Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Таълим муассасаларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

“Таълим муассасаларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

19 ноябрь 2019, Вторник
205
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иггифоқи Марказий Кенгаши томонидан тасдикланган “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 30-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда институт профессор-ўқитувчи, ходимлари ўртасида жорий йилнинг 16 ноябрь куни “Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.

Тадбирда институт ректори А.Рискулов сўзга чиқиб олий таълим муассасасида коррупцияга шароит яратувчи омилларни бартараф этиш, ўқув жараёнларида очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш йўлидаги ишлар ҳамда аниқланган салбий ҳолатлар бўйича кўрилган чоралар ҳақида сўз юритаркан, “Коррупцион ҳолатларга йўл қўйишга ҳамда институтда бу салбий иллатни илдиз отишига шу билан бирга коррупционер ходим билан бирга ишлашга, уни жамоамиз аъзоси сифатида институтда фаолият юритишигайўл қуймаймиз.

Таклифим шу бугун ҳар биримиз, ким бўлишимиздан қатъий назар, ўз келажагимиз яратилаётган кунимизда ҳар қандай ғайриқонуний харакатларга чек қўйиб, буюк Ўзбекистонимизнинг буюк давлат бўлиб тараққий этишига муносиб ҳиссамизни қўшишимиз шарт. Шундай экан, барчамиз бу иллатни бартараф этиш учун виждонимизни, нафсимизни пок этиб, ўз касбимизни севиб унга виждонан ёндошсак, албатта ўз мақсадимизга етишамиз.

Жамиятимизни коррупция иллатидан тозалашда ҳаммамиз бирдек курашиб, адолат ва ватанпарварликни устун қўйиб, қонун талабларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқий демократик давлатимизнинг гуллаб яшнаши учун ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур”-дея таъкидлаб ўтди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки